Ўзбекистон
24.09.2024
573

Туркия компанияси билан 4Р12 “Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 6–77 км қисмини асфальт-бетон қоплама билан реконструкция қилиб, пуллик йўлга ўтказиш лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб борилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарида маълум қилинди.
Вазирлик раҳбарияти Молдова ва Руминиядаги лойиҳаларда иштирок этаётган “Онур Group” компанияси директори Булент Татар билан учрашув ўтказди. Учрашувда йўллар ва туннеллар қуриш соҳасида ҳамкорликнинг салоҳиятли имкониятлари муҳокама қилинди, шунингдек, мавжуд лойиҳалар кўриб чиқилди.
Хусусан, 4Р12 Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорвоқ автомобиль йўлининг 6 километрдан 77 километргача бўлган қисмини реконструкция қилиш бўйича музокаралар олиб борилди. Қайта қуриш ушбу ҳудудда асфальт-бетон қопламадан фойдаланиш, шунингдек, йўлни пуллик йўлга айлантиришни назарда тутади.
Қайд этилишича, ўтган ҳафтада “Onur Group” мутахассислари Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси ходимлари билан биргаликда лойиҳа жойига ташриф буюриб, жойида баҳолаш ишларини олиб боришган.
Учрашув якунида томонлар лойиҳани амалга ошириш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва уни амалга ошириш бўйича кейинги босқичларни белгилашга келишиб олдилар.
Улашиш:
Бошқалар
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.
Рейс кечиктирилса қандай ҳуқуқларингиз бор?
Рейснинг кечиктирилиши йўловчилар учун турли ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатлардан бири ҳисобланади.