Ўзбекистон
30.07.2024
978

Иқтисодиёт тармоқларида ишлаётган фуқаролар сиртқи ва кечки таълимда иш жойлари тавсияси билан табақалаштирилган контракт асосида ўқишлари мумкин.
Беш йиллик стажга эга фуқароларни ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бу бўйича давлат ОТМларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссияси қарори қабул қилинди.
Хусусан, иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил ишлаган фуқаролар суҳбат асосида табақалаштирилган тўлов-контракт билан сиртқи ва кечки таълимда ўқишлари мумкин.
Уларни қуйидаги рўйхатда келтирилган 88 та вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари тавсия этиш ҳуқуқига эга:



Бунда, рўйхатда келтирилган ташкилотларнинг тавсияномасига эга бўлган талабгорлари Билимни баҳолаш агентлигининг махсус электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади. Жараён 1 августдан 15 августгача давом этади.
Улар билан суҳбат ўтказиш ва талабаликка қабул қилиш ҳукуматнинг тегишли қарори билан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади.
Бундан ташқари, давлат комиссиясининг тегишли баёни билан сиртқи таълим шаклига мактаб таълими тизимида педагогик фаолиятга оид камида 5 йиллик стажга эга абитуриентлар қабул қилинадиган бакалавриат та’лим йўналишлари рўйхати тасдиқланди. Булар:
Бунда камида 5 йил иш стажига эга бўлган ва ҳозирда фаолият кўрсатиб келаётган педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан олинади.
Президентнинг тегишли қарорида педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида 5 йиллик стажга эга ва рўйхатдан ўтиш даврида таълим ташкилотларида фаолият олиб борувчи шахслар қабул қилиниши белгиланган.
Аввалроқ бакалавр учун турдош йўналишлар рўйхати, хотин-қизлар учун эса қўшимча грант квотаси тасдиқланганди.
Улашиш:
Бошқалар
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Мустақилликнинг 35 йили: бирлик, тараққиёт ва фаровонлик сари
Бу йил халқимиз Ўзбекистон ўз давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлайди.
Болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби қандай?
Мазкур қонун болаларга нисбатан зўравонлик тушунчасини, унинг турларини, давлат органларининг ваколатларини ҳамда ҳимоя механизмларини комплекс тартибга солди.