currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларБинолар деворларида ишланган мозаикалар мозаика композициялари маданий мерос рўйхатига киритилади

Бинолар деворларида ишланган мозаикалар мозаика композициялари маданий мерос рўйхатига киритилади

Ўзбекистон

calendar

27.03.2024

eye

470

Бинолар деворларида ишланган мозаикалар мозаика композициялари маданий мерос рўйхатига киритилади

Республика ҳудудида жойлашган бинолар деворларида ишланган мозаика композициялари Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхатига киритилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинган.

Бу рўйхатга киритилган объектлар мавжуд бўлган турар жой ва нотурар жойлардаги, уларнинг муҳофаза тегралари ва туташ ҳудудларида режалаштирилган қурилиш ишлари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолият тури Маданий мерос агентлигининг хулосаси олингандан сўнг амалга оширилади.

Қайд этилишича, бинолар деворларида ишланган мозаика композицияларини белгиланган тартибда давлат кадастрига киритилади.

Рўйхатга киритилган объектлар мавжуд бўлган турар жой ва нотурар жойларнинг кадастр ҳужжатига ушбу объектлар маданий қийматига эгалиги тўғрисида тегишли ёзув киритилади.

Улашиш: