currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларБМТ саммити Путин ва Зеленскийни муросага келтирадими?

БМТ саммити Путин ва Зеленскийни муросага келтирадими?

Ўзбекистон

calendar

22.05.2023

eye

1 055

БМТ саммити Путин ва Зеленскийни муросага келтирадими?

Бразилия президенти Украина бўйича БМТ саммитини ўтказишни таклиф қилди. Ушбу учрашувга Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Володимир Зеленскийни таклиф қилиш кераклигини айтди. Бразилия президенти Луиз Инасиу Лула да Силва сентябрда бўладиган жаҳон ташкилотининг юқори даражадаги ҳафталигидан олдин Украинадаги вазият бўйича БМТ саммитини ўтказиш зарур, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди. "Украинадаги урушни БМТда муҳокама қилиш керак. Президентлик давримнинг беш ойида мени ҳеч ким БМТда ушбу урушни муҳокама қилиш учун йиғилишга таклиф қилмаган. Биз урушни муҳокама қилиш ва тинчликка эришиш учун сентябрда ўтадиган Бош Aссамблея йиғилишини июн-июлга кўчиришимиз мумкин", деди у. Унинг фикрича, Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Володимир Зеленскийни бундай тадбирга таклиф қилиш керак, шундан сўнг тегишли муҳокамани ўтказиш мақсадга мувофиқ бўларди. Лула да Силванинг сўзларига кўра, Украинадаги вазиятни Г7 форматида ҳам, Г20 форматида ҳам муҳокама қилиш ноўрин ва унинг нуқтаи назари бўйича, БМТ Хавфсизлик Кенгашида бундай муҳокамани ўтказиш энг тўғри йўл бўлади. Aввалроқ Бразилия президенти Россия бутун дунёда узоқ муддатли тинчлик кафолати эканини таъкидлаганди. У Москва ва Киев ўртасида мулоқот учун имконият яратиш учун янги халқаро форматни ишлаб чиқиш бўйича ташаббус билан чиқиб, агар керак бўлса, Россия ва Украина президентлари ўртасидаги тўғридан-тўғри музокараларда воситачилик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Улашиш:

Бошқалар

18-декабр 2025, 04:25
536

Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.


19-декабр 2025, 03:34
489

ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.


7-январ 2026, 05:23
453

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


18-декабр 2025, 04:18
449

Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?

Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.

Мавзуга доир янгиликлар: