currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларБоғча директорлари учун ўринбосарлар, 20 фоизлик устама, мобил малака ошириш хизматлари ва имтиёзлар

Боғча директорлари учун ўринбосарлар, 20 фоизлик устама, мобил малака ошириш хизматлари ва имтиёзлар

Ҳуқуқ

calendar

03.10.2024

eye

2 872

Боғча директорлари учун ўринбосарлар, 20 фоизлик устама, мобил малака ошириш хизматлари ва имтиёзлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Унга кўра:

2026-2027 ўқув йилидан бошлаб:

  • мактабга тайёрлов гуруҳларини битирган болаларга уларнинг ривожланиш харитаси асосида бир йиллик мактабга тайёрловдан ўтганлик ҳақида электрон сертификат бериш тартиби йўлга қўйилади.

2025 йил 1 августга қадар:

  • мактабгача таълимнинг давлат таълим дастури халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳлари ва бошланғич таълим ўқув дастурлари ўзаро узвийлиги ва мувофиқлиги таъминланади.

2025 йил 1 январдан бошлаб:

  • мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячи-методист лавозими негизида амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини сақлаб қолган ҳолда мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади;
  • барча туман (шаҳар)ларда камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;
  • таянч мактабгача таълим ташкилотлари директор ўринбосарларидан малакали тренерлар гуруҳи шакллантирилади;
  • тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

2025 йил 1 мартдан бошлаб:

  • тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобил малака ошириш хизматлари (4 та аудитория кўринишидаги автобуслар негизида) жорий этилади.

2025 йил 1 январдан бошлаб:

  • тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим гуруҳлари очилади.

2025-2026 ўқув йилидан бошлаб:

  • давлат олий таълим ташкилотларида мактабгача таълим йўналиши бўйича дуал таълим шакли жорий этилади;
  • давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантиришда мактабгача таълим йўналишининг сиртқи ва кечки таълим шакли бўйича ҳар йили камида 200 та мақсадли қабул квоталари ажратилади ва уларга мактабгача таълим йўналишида камида беш йил иш стажига эга педагог кадрлар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

2024 йил 1 октябрдан бошлаб:

  • жисмоний шахс бир пайтнинг ўзида бир нечта оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида меҳнат фаолиятини юритаётган бўлса, ижтимоий солиқ суммаси унинг битта (асосий) иш жойи бўйича тўлаш амалиёти жорий этилади;

2025 йил 1 январдан бошлаб:

  • қамров даражаси паст бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган ер участкаларида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйишга рухсат этилади.

Шунингдек, ушбу Фармон асосида:

  • Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси маблағлари ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрлари ҳам рағбатлантирилади;
  • давлат олий таълим муассасаларига уларнинг бўш турган ер участкаларида мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйишга рухсат берилади.

Улашиш:

Бошқалар

24-апрел 2026, 06:42
739

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб

Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.


23-апрел 2026, 11:51
678

Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар

Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.


11-апрел 2026, 08:27
650

Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!

Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.


14-апрел 2026, 10:58
559

Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?

Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.