Life Style
25.04.2025
764

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига асосан, бола ҳуқуқлари бўйича вакил аризалар, таклифлар ва шикоятлар тарзида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқади. Бола ҳуқуқлари бўйича вакил шикоятларни ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда, аризалар ҳамда таклифларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда кўриб чиқади.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, юридик шахсларнинг бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузаётган ташкилотларнинг ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқади ҳамда ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эга.
Шикоятлар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда берилиши мумкин.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил қабул жадвалларига мувофиқ жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг шахсий қабулини, шунингдек жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг сайёр шахсий қабулларини ташкил этади.
Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадваллари, қабулни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборот, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш тартиби Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш, шунингдек унинг маъмурий биносида ҳамма кириши мумкин бўлган жойлардаги стендларга ёки бошқа техник воситаларга жойлаштириш орқали манфаатдор шахслар эътиборига етказилади.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил суднинг ваколатлари жумласига кирадиган масалаларни кўриб чиқмайди.
Аноним мурожаатлар Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан кўриб чиқилмайди.
Раҳимов Худойберди,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?
Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Ёлғон гувоҳлик бериш қандай оқибатларга олиб келади?
Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг атайлаб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса тайёрлаши, шунингдек таржимоннинг маълумотни атайлаб нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш деб баҳоланади.
Биринчи иш йили учун меҳнат таътили тартиби ҳақида биласизми?
Бу ерда, ишчи ходимнинг узлуксиз 6 ой давомида ишлаганлик хусусияти муҳим аҳамият касб этади.
Нотариус ижро хатининг ҳуқуқий табиати ва уни расмийлаштириш тартиби
Нотариус ижро хати суд қарори эмас, балки мажбурий ижрога асос бўладиган нотариал ҳаракат натижасидир.