currencies image

12 971,00 UZS

1,08

usd

currencies image

13 308,25 UZS

84,51

eur

currencies image

126,04 UZS

0,57

ru



АсосийЯнгиликларБолалар озиқ-овқат маҳсулотларини ташишда қандай талаблар мавжуд?

Болалар озиқ-овқат маҳсулотларини ташишда қандай талаблар мавжуд?

Ҳуқуқ

calendar

14.01.2025

eye

64

Болалар озиқ-овқат маҳсулотларини ташишда қандай талаблар мавжуд?

Болалар озиқ-овқат маҳсулотларини ташишда транспорт воситаси қуйидаги талабларга риоя қилиши лозим:

- Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари уларни ташиш учун ажратилган транспорт воситалари билан амалга оширилиши;

- ифлослантирувчи моддалардан, шу жумладан, чанг ва буғлардан самарали ҳимоя қилишни таъминланиши;

- озиқ-овқат маҳсулотларини хавфли ёки истеъмол қилишга яроқсиз ҳолга келтириши мумкин бўлган бузилишлардан;

- зарур бўлган ҳарорат, намлик, ҳаво муҳити ва бошқа шароитларни самарали сақлаши;

- болалар озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш пайтида ҳарорат, намлик ва бошқа атроф-муҳит шароитларини мониторинг қилиш имконини бериши лозим.

- Транспорт воситаларидаги идишлар ва таралар (махсус идиш) фақат болалар озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш учун ишлатилиши керак;

- Тара (махсус идиш) Фақат озиқ-овқат маҳсулотлари учун деб ёзилган тамғага эга бўлиши;

- Транспорт воситаларидаги ёки контейнерлардаги хом ашё ва тайёр маҳсулот ифлосланиш хавфи энг кам даражада бўладиган тартибда жойлаштирилиши;

- хом ашё ва тайёр сут маҳсулотларини ташиш махсус жиҳозланган совутгичли транспорт воситаларида амалга оширилиши;

- хом ашё ва болалар озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш учун ишлатиладиган транспорт воситаси тоза бўлиши;

- автомобилнинг кузови тозалаш осон бўлган гигиеник қопламага эга бўлиши;

- ўзга ёки ноодатий ҳидлар бўлмаслиги;

- тайёр маҳсулот билан хом ашё ва болалар озиқ-овқат маҳсулотларини бирга ташилишига йўл қўйилмаслиги;

- хом ашё ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташишда тегишли ҳарорат тартибига риоя қилиниши керак.

 

Мадина ҲАМДАМОВА,
“Адолат” МҲАМ етакчи маслаҳатчиси

Улашиш:

Бошқалар

21-декабр 2024, 10:30
1 164

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


19-декабр 2024, 06:06
935

Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.


21-декабр 2024, 05:28
862

Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.


23-декабр 2024, 05:47
848

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.