currencies image

12 920,48 UZS

7,79

usd

currencies image

13 436,01 UZS

26,20

eur

currencies image

130,17 UZS

0,51

ru



АсосийЯнгиликларБолаларни бўронлардан эмас, ўзимиздан асраймизми?

Болаларни бўронлардан эмас, ўзимиздан асраймизми?

Ҳуқуқ

calendar

26.12.2024

eye

95

Болаларни бўронлардан эмас, ўзимиздан асраймизми?

Бола тарбияси — бутун жамиятнинг иши, айни пайтда ҳар бир фуқаронинг бурчи. Бола оилада тўғри тарбия олса, мактабда намунали ўқувчига айланади, маҳаллада бошқаларга ибрат бўлади. Албатта, унда ўз-ўзидан ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият ҳам шаклланиб боради. Фарзандлари баркамол, ёшлари билимдон ва ватанпарвар бўлиб улғаядиган давлат қудратли, халқ эса, кучли бўлади. 

Замон талабидан келиб чиқиб, “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун имзоланди. Қонун 5 боб ва 51 моддадан иборат бўлиб, қонун билан болага нисбатан зўравонлик тушунчаси ва жисмоний, жинсий ва руҳий зўравонликдан ташқари унинг янги шакллари – ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация, буллинг кабилар ҳам эътироф этилди.

Шунингдек, давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўриши, зўравонликдан жабрланувчиларни реабилитация қилиши ва уларнинг ҳуқуқларини тиклаши ҳамда уларни ижтимоий мослаштириш учун зарур бўлган самарали чоралар кўриши қонунан белгиланди. 

Хусусан, мутасадди органларнинг болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид махсус ваколатлари, ўзаро ишлаш механизми ва масъулияти доираси кўзда тутилди.

Муҳими, қонун билан нафақат зўравонликдан жабр кўрган болаларни ҳимоя қилиш, балки зўравонлик хавфи остида бўлган болаларни аниқлаш ва уларга нисбатан зўравонлик хавфларини бартараф этиш тизими йўлга қўйилмоқда.

21 октябрь куни Президент томонидан имзоланган 978-сонли Қонун билан Ўзбекистонда болаларга нисбатан унинг яқин қариндошлари томонидан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланганди. Мазкур Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 592-моддаси ва Жиноят кодексининг 1261-моддаси болага нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик белгилаш нормаси билан тўлдирилди.

Ҳар йили дунёнинг ярмидан кўп болалари, яъни 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлади. Бу ҳақда 8 ноябрь куни Колумбия пойтахти Богота шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга бағишланган биринчи глобал вазирлар конференциясида маълум қилинди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Болалар жамғармаси (UNICEF) ташкил этган икки кунлик конференцияда 130 давлатнинг ҳукумат вакиллари, шу жумладан, 90 вазир иштирок этган. БМТнинг 2024 йилги ҳисоб-китобларига кўра, дунёда 15 ёшгача бўлган 2,04 миллиард бола бор. Вояга етмаганлар умумий аҳолининг тахминан 25 фоизини ташкил этади. 

ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунёнинг ярмидан кўп (1 миллиарддан ортиқ) болалари зўравонликка учрайди. Конференция якунларига бўйича 100 дан ортиқ давлат болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича мажбуриятлар олган, 9  та давлат эса жисмоний жазони тақиқлашни ваъда қилган.

Асосий статистик маълумотлар:

  • ҳар йили 2 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларнинг ярмидан кўпи зўравонликнинг турли шаклларига дуч келади. Бу 1 миллиарддан ортиқ болани ташкил этади;
  • ҳар уч боладан иккиси уйда доимий равишда жисмоний жазога тортилган;
  • ҳар бешинчи қиз ва ҳар еттинчи ўғил бола жинсий зўравонликка учрайди;
  • 25 фоиздан 50 фоизгача болалар таҳқирлашнинг қурбони бўлади;
  • ўғил болалар ўртасида зўравонлик кўпинча ўқотар ёки бошқа қурол ишлатилган ҳолда содир бўлади ва бу ўлимнинг асосий сабаби ҳисобланади.

Конференция якунларига кўра, 2030 йилгача болаларга нисбатан зўравонлик даражасини камайтириш мақсадида давлатлар учун мақсад ва вазифалар белгиланган ҳужжат қабул қилинди. Бурунди, Чехия, Гамбия, Қирғизистон, Панама, Шри-Ланка, Уганда ва Тожикистон ҳукуматлари ҳар қандай шароитда болаларга нисбатан жисмоний жазони тақиқлашга мажбурият олди. Нигерия ҳукумати мактабларда жисмоний жазони тақиқлашни ваъда қилган.

UNICEF ўз ҳисоботида бугунги кунда 370 миллиондан ортиқ қиз ва аёл, яъни дунё бўйлаб ҳар саккизинчи қиз ёки аёл 18 ёшга тўлишидан олдин зўрланган ёки жинсий тажовузга учрагани маълум қилинган.

Болалар тазйиқ ва зўравонликларга учраганда қандай йўл тутиши керак, кимга мурожаат қилиши керак деган саволлар кўпчиликни ўйлантиради. Мамлакатимизда болаларга шикоят килишнинг махфий, болалар учун дўстона механизмларидан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш ва  уларни бундан фойдаланишга ундаш масалалари қай аҳволда деган саволга ҳам ҳозирги кунда ижобий жавоб бериш қийин. Масалан, болалар боғчасида боғча тарбиячиси томонидан хўрланган ёки камситилган, дўппосланган  болани ким ҳимоя қилади? У ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишни билмаслиги аниқ.  Ота-оналар эса бу ҳолатдан кўпинча бехабар қолишади. Чунки болани  боғча опа урганда бурни қонаган бўлса, онаси келгунча артилиб, изи ҳам қолмайди, урган жойини эса ким ҳам экспертизага берарди? Афсуски, шу тариқа болажонларга озор беришлар давом этаверади...

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси вонунчилик палатаси кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг 21.02.2024 йилдаги қўшма қарори билан БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси воидаларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бешинчи даврий маърузаси кўриб чиқиш якунлари юзасидан БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси тавсияларини амалга ошириш бўйича 2024-2027 йилларга мўлжалланган Миллий ҳаракатлар режаси тасдиқланган бўлиб, мазкур режа 100 та тавсия ва уларни амалга ошириш механизмлари ва масъул органлар ҳамда ижро этиш муддатлари белгиланган.

Мазкур ҳаракатлар режасининг 9-бандига асосан Болларга шикоят қилишнинг махфий болалар учун дўстона механизмаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва улардан фойдаланишга ундаш тавсия этилган. Бу борада болаларнинг уларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича шикоятларни қабул қилиш  тизимини йўлга қўйиш, шу жумладан болалар учун ишонч телефонларини ташкил этиш, давлат органлари расмий веб-сайтларида болаларга мослаштирилган саҳифалар очиш, ижтимоий ва маърифий видеороликларни тайёрлаш ва уларни оммавий ахборот воситаларида намойиш этиш чоралари кўриш белгиланган.

Чунки, ҳозирги ахборот асрида барча болаларда техника воситаларидан фойдаланиш кўникмалари шаклланганганлигини инобатга олиб, уларга нисбатан  зўравонлик қилинган тақдирда бу ҳолатлар юзасидан болалар тезкорлик билан тегишли органларга мурожаат қилиши назарда тутилган.

 Ҳеч кимга сир эмас, баъзида ижтимоий тармоқларда болаларнинг жинсий ёки жисмоний зўравонликка учраганлиги ҳақида нохуш хабарлар тарқалади, юқоридаги кўрсатилган меҳанизмлардан кенг фойдаланилганлиги натижасида масъул органларлар тезкорлик билан воқеа жойига етиб бораётганлиги ва зўравонликка учраган боланинг ҳуқуқларини тиклаш ва уни реабилитация қилиш ҳамда айбдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўриш таъминланаётганлигини эътироф этишимиз лозим.

Худдий шундай, бу борада ижтимойи роликларнинг ишлаб чиқилиши ва ижтимоий тармоқларда намойиш этилиши болаларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга ҳамда келгусида вужудга келиши мумкин бўлган шу каби салбий ҳолатларда қандай йўл тутиш лозимлиги ва ўзини зўравонликдан қандай асраш мумкинлиги ҳақидаги кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.

Албатта ўз навбатида тегишли мутасадди ташкилотлар ҳузурида болалар учун “Ишонч телефони”ни жорий қилиниши бу борада болаларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва айбдор шахсларга тезкорлик билан тегишли чора кўриш учун замин яратади.                         

                                                                              

Мавлуда Бобораимова,

Фуқаролик ишлари бўйича

Мирзо Улуғбек туманлараро

суди судьяси

 

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 625

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


4-декабр 2024, 10:53
2 110

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


2-декабр 2024, 12:51
1 076

Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.


8-декабр 2024, 09:29
961

Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?

Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.