Ҳуқуқ
09.01.2025
59
Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудига олиб кирилаётганда ташувчи божхона органини божхона чегарасини кесиб ўтишидан хабардор қилиши шарт.
Ташувчи ёки бошқа манфаатдор шахс товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудига амалда етиб келгунига қадар улар тўғрисида божхона органига дастлабки ахборотни тақдим этишга ҳақли.
Товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини бевосита божхона чегараси орқали олиб ўтишга қаратилган ҳаракатлар қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3512-сонли қарорига кўра, қуйидаги маҳсулотлар божхона чегарасидан бож тўловларисиз олиб чиқиши мумкин:
- Алкогол маҳсулоти, шу жумладан, пиво — умумий миқдори 2 литрдан кўп бўлмаган;
- тамаки маҳсулотларининг барча турлари — умумий миқдори 10 қутидан кўп бўлмаган;
- атир ва ифор таратувчи сувлар — умумий миқдори 3 тадан кўп бўлмаган;
- қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари — умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган;
- гуруч — умумий оғирлиги 3 кг дан кўп бўлмаган;
- нон-булка маҳсулотлари — умумий оғирлиги 5 кг дан кўп бўлмаган;
- гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари — умумий оғирлиги 2 кг дан кўп бўлмаган;
- шакар — умумий оғирлиги 2 кг дан кўп бўлмаган;
- ўсимлик мойлари — умумий оғирлиги 2 кг дан кўп бўлмаган;
- янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлари ҳамда қуритилган сабзавот ва мевалар — умумий оғирлиги 40 кг.дан кўп бўлмаган миқдорда.
Улашиш:
Бошқалар
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Ҳадя қилинган уйни қайтариб олиш мумкинми?
Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.
Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди
Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.
Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда
Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.