#NoComment
16.04.2024
853

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси Равшан Усманов таниқли британиялик шоир Эндрю Станиленд билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" ахборот агентлиги.
Мулоқот авалида британиялик шоир яқинда Лондонда инглиз тилида нашр этилган ўзбек жадид шеъриятига бағишланган "Янги усул, янги шеърият: жадидлар антологияси" номли китобнинг илк нусхасини элчихонага топширган.
Ушбу тўплам Эндрю Станиленднинг ўзбекистонлик шоир ва таржимонлар – Аъзам Обид ва Авазхон Ҳайдаров билан биргаликдаги ижодий ҳамкорлиги маҳсули эканлиги таъкидланди.
Китобда жадидчилик ҳаракатининг ёрқин намояндалари — Абдулҳамид Чўлпон, Маҳмудхўжа Беҳбудий Мунаввар Қори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Тўлаган Хўжамёров, Абдурауф Фитрат, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдулла Қодирий, Усмон Носир, Нозимахоним каби ўзбек халқининг буюк зиёлилари ва шоирлари қаламига мансуб шеърлар ўзбек ва инглиз тилларида чоп этилган.
Шунингдек, тўплам муқаддимасида жадидлар ҳаракати тарихи, маърифатпарварлик ғоялари, илғор илм-фан ютуқларини кенг жорий қилиш, миллий қадрият ва ўзликни сақлаб қолган ҳолда замон кишисини тарбиялаш каби ташаббуслари тўғрисидаги батафсил маълумотлар ўқувчилар эътиборига тақдим этилган.
Эндрю Станиленд Ўзбекистон раҳбарияти томонидан жадидлар ҳаёти, ижтимоий фаолияти ва илмий-ижодий меросини ўрганиш, қатағон қурбони бўлган маърифатпарварларнинг номларини оқлаш, улар ҳаёти ва ижодига оид бадиий асарлар ва кинофильмлар яратиш йўналишида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолаган.
Эндрю Станиленднинг айтишича, яқин орада "Уч қорақалпоқ шоири" номли тўпламни ҳам нашр этилиши режалаштирган. Ушбу китобда машҳур қорақалпоқ шоирлари Ажиниёз, Бердақ ва Ибройим Юсупов шеърлари илк бор инглиз тилида чоп этилади. Шунингдек, ушбу китоб орқали инглиз шеърият мухлислари Қорақалпоғистон халқининг тарихи, урф-одатлари ва маданияти билан яқиндан танишишлари мумкин бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Бир оилада икки саратон ташхиси: Британия қирол оиласи бошига жиддий синов келди
Аввалига қирол Карл III, энди эса унинг келини малика Кетрин (Екатерина, Уэлс маликаси)да саратон касаллиги аниқланди.
Британия қироли Карл III ўз саройига янги ошпаз қидирмоқда
Лавозимга ариза топширишнинг охирги муддати - 1 апрель.