Содда талқин
07.07.2024
1 544

Жорий йил 24 август куни Бухорода “Samarkand Marathon” хайрия югуриш мусобақалари туркуми доирасида учинчи бор “Bukhara Night Race” пойгаси ўтказилади.
Ўзбекистонда айнан шу шаклда ўтказилаётган бу илк ноодатий тунги пойгани қўллаб-қувватлаш учун республиканинг барча ҳудудлари ва хориждан атлетлар, ҳаваскор югурувчилар етиб келади.
Спортчилар белгиланган масофани шаҳарнинг тарихий қисми бўйлаб, тилларда достон бўлган диққатга сазовор масканлар, масжид ва мадрасалар, карвонсарой, бетакрор кўҳна иншоотлар узра босиб ўтишади.
Айни пайт 5 ва 10 километр масофага югуриш, шимолий, яъни скандинавча юриш ҳамда 4 ёшдан ошган болажонлар пойгаси учун рўйхатдан ўтиш бошланди. Шунингдек, дастурни плоггинг – югуриш асносида майдонни чиқиндидан тозалаш тадбири ҳам мазмунан бойитади.
Эко-плоггингда 16 ёшдан катталар, ота-оналар эса фарзандлари билан ёнма-ён қатнашиши мумкин. Пойга якунида плоггинг иштирокчилари орасидан ҳамкорлар ҳомийлиги совринлари эгалари аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил “Bukhara Night Race” тадбирида дунёнинг 20 мамлакатидан 1600 нафардан зиёд спортчи қатнашган. Бу гал иштирокчилар сони 3000 кишини ташкил этиши кутиляпти.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
Хорижда миллий ресторани очадиган тадбиркорларга 50 фоизигача субсидия берилади
Давлат хизмати Туризм қўмитаси томонидан my.gov.uz портали орқали бепул кўрсатилади.