Ҳуқуқ
06.01.2025
100
Азалдан бобо-бувиларимиз: “Ариққа супурма, сувга тупурма, ҳовли ва кўчаларга ахлат ташлама”, деб қайта-қайта айтишади. Яшаётган жойимизни тоза сақлаш аввало, ўзимизга боғлиқ. Нафақат ҳовли ва уйларимиз балки кўчаларимизни ҳам озода сақлаш барчамизнинг бурчимиздир.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш:
- фуқароларга БҲМнинг бир бараваридан уч бараваригача;
- мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
- фуқароларга БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача;
- мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Маиший ва қурилиш чиқиндилари полигонларига жойлаштирилиши керак бўлган чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш, —
- фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача;
- мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
- маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни мусодара қилиб,
- фуқароларга БҲМнинг ўн бараваридан ўн беш бараваригача;
- мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Ҳадя қилинган уйни қайтариб олиш мумкинми?
Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.
Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди
Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қандай имкониятлар бор?
2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини-ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида ўзини-ўзи банд қиладиган шахслар учун 102 фаолият турларидан бири билан шуғулланишлари мумкин.