currencies image

12 410,99 UZS

85,95

usd

currencies image

14 237,89 UZS

167,33

eur

currencies image

158,38 UZS

1,00

ru



АсосийЯнгиликларИш ҳақи сақланадиган ва сақланмайдиган таътиллар нималарни билиш керак?

Иш ҳақи сақланадиган ва сақланмайдиган таътиллар нималарни билиш керак?

Ҳуқуқ

calendar

23.06.2025

eye

86

Иш ҳақи сақланадиган ва сақланмайдиган таътиллар нималарни билиш керак?

Ҳар бир ходим ҳаётида шундай даврлар бўладики, вақтинча ишдан танаффус олиш зарурати туғилади: саломатликни тиклаш, оилавий вазият, бола парвариши ёки шахсий масалалар. Шундай пайтларда таътил олиш имкони бу фақат имтиёз эмас, балки қонуний ҳуқуқдир. Айниқса, иш ҳақи қисман ёки тўлиқ сақланмасдан бериладиган таътиллар меҳнат муносабатларида муҳим ўрин тутади.

1. Иш ҳақи қисман сақланадиган таътил – муросага асосланган имконият

Бу турдаги таътил ходимга унинг иш ҳақининг бир қисми сақланган ҳолда берилади. Бундай таътил:

► жамоа келишуви,

►жамоа шартномаси,

►ёки меҳнат шартномаси орқали назарда тутилади.

Бундай таътилнинг неча кунгача берилиши, қанча иш ҳақи сақланиши, шунингдек, бу таътилнинг иш стажига қўшилиши ёки қўшилмаслиги аниқ ва ёзма равишда шартнома ёки келишувларда кўрсатилади.

Эътибор беринг: Қисман сақланадиган иш ҳақи ҳеч қачон меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас. Агар давлат миқёсида иш ҳақи миқдори ошса, ходимнинг қисман сақланадиган иш ҳақи ҳам қайта ҳисобланади.

2. Иш ҳақи сақланмайдиган таътил – вақтинча танаффус, лекин иш ўрни сақланади

Бундай таътилда ходимга ҳақ тўланмайди, аммо иш жойи сақланиб қолади. Бу турдаги таътил:

►ходимнинг ёзма аризаси асосида,

►иш берувчи билан келишилган ҳолда,

►12 ой давомида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Агар фавқулодда ҳолатлар (карантин, хавфли табиий офатлар ва ҳоказо) юз берса, ушбу муддат 6 ойгача узайтирилиши мумкин.

3. Ҳуқуқий кафолат: Ходим талаб қилган тақдирда мажбурий тарзда бериладиган таътиллар

Айрим ҳолатларда иш ҳақи сақланмайдиган таътил ходимнинг аризасига биноан мажбурий тартибда берилиши шарт. Жумладан:

►1941–1945 йиллар уруш қатнашчилари ва тенглаштирилган шахсларга – ҳар йили 14 кунгача;

►I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга – ҳар йили 14 кунгача;

►икки ёшдан уч ёшгача болани парваришлаётган ота-она ёки васийларга;

►ўн икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ бола, ёки ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онага – ҳар йили 14 кунгача;

бошқа ҳолатлар, агар қонунчилик ёки меҳнат шартномасида кўрсатилган бўлса.

Таътил олиш бу – ходимнинг ҳуқуқи, иш берувчининг марҳамати эмас. Иш ҳақи қисман ёки тўлиқ сақланмайдиган таътиллар орқали шахсий ҳаёт ва иш ўртасидаги мувозанатни сақлаш мумкин. Аммо бу ҳуқуқлардан фойдаланиш учун ҳар бир ходим:

►меҳнат шартномаси билан таниш бўлиши,

►жамоа келишувлари ва иш жойи ички ҳужжатларини билиши,

► зарурат туғилганда ҳуқуқий маслаҳат сўраши керак.

Улашиш:

Бошқалар

5-июн 2025, 07:00
1 109

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


29-май 2025, 05:38
1 073

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


26-май 2025, 12:18
792

Янги нормалар: ахборот қай ҳолларда ноқонуний деб топилади?

2017–2025 йиллар оралиғида интернет фойдаланувчиларининг сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионгача ошган.


27-май 2025, 04:35
763

Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?

Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.