currencies image

12 915,18 UZS

10,27

usd

currencies image

13 291,01 UZS

152,03

eur

currencies image

115,31 UZS

11,20

ru



АсосийЯнгиликларCотувчи сифатсиз товарни алмаштириб беришдан бош тортса...

Cотувчи сифатсиз товарни алмаштириб беришдан бош тортса...

Ҳуқуқ

calendar

02.01.2025

eye

126

Cотувчи сифатсиз товарни алмаштириб беришдан бош тортса...

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддасига кўра, агар сотувчи (ишлаб чиқарувчи) истеъмолчининг товарни алмаштириб бериш ёки ундаги нуқсонларни бартараф этиш ҳақидаги талабларини бажармаган бўлса, истеъмолчи товарнинг харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтиришни ёки шартномани бекор қилиб, етказилган зиён ва маънавий зарарни ушбу қонуннинг 20- ва 22-моддаларига мувофиқ қоплашни талаб қилишга ҳақли.

“Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари”нинг 189-бандига асосан эса, харидорга узоқ муддат фойдаланиладиган сифати ёмон товарни таъмирлаш ёки алмаштириш даврида яхши сифатли ана шундай товарни беришдан бош тортиш савдо қоидалари бузилишининг бир тури ҳисобланиб, ҳуқуқбузарлик даражасига қараб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши белгилаб қўйилган:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасига мувофиқ, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 817

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


13-декабр 2024, 09:32
1 100

Ҳадя қилинган уйни қайтариб олиш мумкинми?

Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.


8-декабр 2024, 09:29
1 022

Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?

Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.


7-декабр 2024, 12:26
975

Поездда нечи килогача қўл юкини бепул олиб юриш мумкин?

Ўзбекистон Республикасининг “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги ЎРҚ-1006-Қонуни қабул қилинди. Унга кўра, йўловчиларнинг темир йўл транспортидан фойдаланиш ҳуқуқлари белгиланмоқда.