Ўзбекистон
24.04.2024
481
Жумладан, 2023 йилда солиқ органлари томонидан давлат бюджетига 165,9 трлн. сўм туширилди. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 17,4 трлн. сўмга кўп.
Сўнги йилларда солиқ тушумлари таркибида сезиларли ўзгаришлар рўй берди. 2023 йил якуни бўйича 2017 йилга нисбатан тўғридан-тўғри солиқ тушумлари 8 бараварга (8,8 трлн. сўмдан 70,7 трлн. сўмгача) ўсиши билан бирга уларнинг ЯИМдаги улуши 3,8 фоиз пунктга ўсди (ЯИМга нисбатан 2,8 дан 6,6 фоизгача).
– Жорий йилнинг I чорагида бюджетга 40,3 трлн. сўмлик солиқ тушумлари таъминланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 трлн. сўмга яъни 6 фоизга ўсишига эришилди, – дейди Солиқ қўмитаси Бюджет даромадларини прогнозлаштириш бошқармаси бошлиғи Ҳамдам Бобожонов. – Маҳаллабай ишлаш институтининг самарали ташкил этилиши натижасида туман (шаҳар)ларда (бюджет ташкилотлари тўлаган солиқларсиз) ўсиш 36,6 фоизни ташкил этган. Даромадларни ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан мол-мулк солиғи бўйича тушумлар 31 фоизга (+402 млрд. сўмга), ер солиғи 30 фоизга (+428 млрд. сўмга), ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 20 фоизга (+718 млрд. сўмга), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 17 фоизга (+1,1 трлн. сўмга) ўсди.
Пенсия жамғармаси даромадлари январь-март ойларида 10,9 трлн. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 трлн. сўмга яъни 117 фоизга ошди.
– Шуни ҳам айтиш жоиз, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг «Яширин иқтисодиёт»ни қисқартириш орқали солиқ базасини қўшимча кенгайтириш, рақамлаштириш тизими самарасини ошириш йўналишида белгиланган вазифаларга кўра, солиқ органлари фаолиятини тўғри ташкил этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилди, -дейди Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев. – Натижада товар айланмаларининг легаллашуви кузатилиб, онлайн назорат-касса машиналари (ОНКМ) орқали ўтган савдо ҳажми 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 40 фоизга ёки 78 трлн. сўмга ошди. Ушбу ўсиш жорий йилнинг I чорагида ҳам давом этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоиз ўсди.
Худди шундай ЭҲФ орқали товар айланмаси I чоракда 378,1 трлн. сўмни ташкил этиб, 25 фоиз ўсди. «Ўзбекистон – 2030» стратегиясидаги яна бир муҳим йўналиш – барча тадбиркорлар учун тенг имкониятлар яратиш, расмий сектор – нолегал фаолиятдан афзал ва манфаатли бўлиши учун барча зарур шароитларни таъминлаш белгиланган. Мазкур йўналиш бўйича такси хизматлари соҳасини легаллаштириш, расмий иш билан банд бўлмаган шахслар фаолиятини қонунийлаштирган ҳолда ушбу бозордаги айланмалар ҳисобини юритиш самараларини алоҳида таъкидлаш лозим.
– Хусусан, йўналишсиз такси хизматини кўрсатаётган ўзини ўзи банд қилган н шахслар жорий йил бошида 317 минг нафарни ташкил қилган бўлса, мижозларни излаш бўйича агрегаторлар ахборот тизими солиқ органига интеграция қилинди, – дейди Солиқ қўмитаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров. – Натижада апрель ойининг 23 санасига кўра, уларнинг сони 481,4 минг нафарга етди. Яъни январда 52,4 минг, февралда 51,4 минг, мартда 36,9 минг ва апрелда 23,8 минг нафарининг фаолияти легаллаштирилди.
Солиқ қонунчилигига 1 апрелдан жорий этилган ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлган яна бир ўзгариш – дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда хизматларга ҚҚС имтиёзи бекор қилинди. Бундан мақсад – ҚҚСнинг тўлиқ занжирини яратиш. Эндиликда солиқ тўловчилар ҚҚС билан реализация қилинган дори воситалари ва бошқа тиббий буюмлар учун ҚҚС суммасини ҳисобга олиши мумкин бўлади.
Адлия вазирлигида 3242-сон билан рўйхатдан ўтказилган низом талабларига кўра, импорт қилинадиган, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинадиган дори воситаларини улгуржи ва чакана сотиш уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда референт нарх шакллантириш мумкинлиги белгиланган.
Бир сўз билан айтганда, Солиқ органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот орқали уларнинг таклифларини қўллаб-қувватлаш ва тенг рақобат шароитини яратишга қаратилган тадбирлар тизимли давом эттирилмоқда. Маҳаллий солиқлар, яъни мол-мулк ва ер солиқларининг биринчи ярмини 15 апрелга қадар тўлаш белгиланган бўлиб, бугунга қадар ушбу солиқлар бўйича аҳоли томонидан 581 млрд. сўм тўланди.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.