currencies image

12 929,92 UZS

20,11

usd

currencies image

13 496,25 UZS

9,34

eur

currencies image

146,25 UZS

3,72

ru



АсосийЯнгиликларДавлат дастури – 2025: “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида қандай лойиҳалар амалга оширилади?

Давлат дастури – 2025: “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида қандай лойиҳалар амалга оширилади?

Ҳуқуқ

calendar

19.02.2025

eye

120

Давлат дастури – 2025: “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида қандай лойиҳалар амалга оширилади?

Давлат дастурида экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқариш, “Экофаол фуқаро”ларга кредитлар учун чегирма бериш, АИ – 80 бензинини тақиқлаш каби чора-тадбирлар назарда тутилган.

 

1. Тажриба-синов тариқасида экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

“Тежамкорлик ва барқарорлик” тамойили асосида давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва ишлаб чиқариш харажатларини 15–20 фоизгача қисқартириш мақсад қилинган.

Бунга эришиш учун 2025 йил якунигача йирик стратегик корхоналар томонидан экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари асосида корпоратив дастурлар ишлаб чиқилиб, камида 5 та йирик саноат корхонасида ESG миллий ҳисоботи йўлга қўйилади ва жамоатчиликка ошкор этиш амалиёти жорий этилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ, “Uzbekistan Airports” АЖ, “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан ESG рейтинги олинади.

Самарқанд ва Фарғона вилоятларида тажриба-синов тариқасида экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат зоналари ташкил этилади.

2. Маҳаллаларда “Сояли сайр кўчалари” тармоғи яратилади

Маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш учун “Сояли сайр кўчалари” тармоғи яратилади, соҳил ва дарё бўйларида 80 та инфратузилма объекти ва 110 километрдан ортиқ соғломлаштириш йўлаклари қурилади.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида 200 млн туп дарахт ҳамда буталар экилади, ўрмон билан қопланган майдонлар 4,1 миллион гектарга етказилади ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар 14,5 фоизгача кенгайтирилади.

Шунингдек, жамоатчилик, экофаоллар ва бизнес вакилларининг табиатни муҳофаза қилиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш акселерация тизими жорий этилади.

3. “Экофаол фуқаро”ларга давлат хизматлари ва кредитлар учун чегирма берилади

“Экофаол фуқаро” ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.

Мазкур ҳаракатни амалга ошириш учун ягона платформа ишлаб чиқилади, мазкур платформа қуйидаги имкониятларга эга бўлади:

— экологик тамойилларни кундалик ҳаётига жорий этишда юқори кўрсаткичларга эришганларга “Экофаол фуқаро” мақомини бериш ҳамда улар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этиш;

— оиланинг барча вояга етган аъзолари “Экофаол фуқаро” мақомини олганда, ушбу оилага “яшил оила” мақомини бериш ҳамда уларга ҳар йили очиқ танлов орқали 14 та электромобиль бериш;

— аҳолисининг ярми “яшил оила” мақомини олган маҳаллаларда “Энг тоза маҳалла” ва “Энг яшил маҳалла” танловларини ўтказиш ва ғолиб бўлган маҳаллалар жамғармасига маҳаллани ободонлаштириш учун 500 миллион сўм ажратиш.

4. Тиббиётнинг бирламчи бўғинида трансформация амалга оширилади.

Хусусан, марказлашган лабораториялар ташкил этилади, шифокор қабулига навбат тўлиқ электрон шаклга ўтказилади, стоматология хизмати аутсорсинг асосида хусусий секторга берилади.

Вилоят даражасидаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт муассасаларида қўшимча койкалар яратилиб замонавий кўп тармоқли клиникалар шаклида қайта ташкил этилади.

5. Камбағал оилаларнинг 3,5 минг фарзандлари ОТМга грант асосида қабул қилинади

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланди.

Ҳудудларда мазкур университетига бириктириладиган “яшил техникумлар” фаолияти йўлга қўйилади.

Республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан мактаби фаолияти ташкил этилади.

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 3,5 минг камбағал оилалар фарзандлари тайёрланиб, ОТМга грант асосида қабул қилинади.

6. АИ – 80 ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш чекланади

2025 йил 1 майдан Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида қуйидаги янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади:

— асбест, цемент ишлаб чиқариш, шлам ва шлаклар;

— тери-кўнчилик, паррандачилик фабрикалари;

— чанг-газ тозалаш иншоотлари билан жиҳозланмаган ҳар қандай кўмир ёқиш;

— қора ва рангли металлургия заводлари, таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш;

— хавфлилик даражасининг I ва II синфига мансуб чиқиндиларни
қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари;

2025 йил якунигача:

— АИ – 80 ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш чекланади;

— иссиқлик ва электр корхоналарида мазутдан фойдаланиш тўлиқ тақиқланади.

Hudud24.uz колумнисти
Дилмурод Ражабоев

Улашиш:

Бошқалар

27-январ 2025, 12:29
1 271

Шахсга доир маълумотлар ҳақида билишингиз керак бўлган 5 та факт

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса – 50 баравари миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.


1-феврал 2025, 11:26
1 188

Ўзбекистон транспорт-логистика тизимида янги босқич бошланади

Сўнгги етти йилда маҳаллий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш натижасида юк автомобиллари сони 7 карра ошиб, 26 мингга етган. Уларнинг халқаро ташишдаги улуши эса 35 фоиздан 60 фоизга ошган. Ушбу давр мобайнида халқаро юк ташувлари ҳажми деярли 2 баробарга ўсиб, 2024 йилда 59,7 млн тоннани ташкил этган.


4-феврал 2025, 06:36
902

Мулкдор бўлмаган шахс кўчмас мол-мулкка эгалик ҳуқуқини олиши мумкинми?

Фуқаролик кодексининг 187-моддасига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади.


3-феврал 2025, 11:44
782

Уй-жойни ижарага олувчининг қандай муҳим ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд?

Уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан ижарага берувчи, яъни уй-жойнинг мулкдори ёки у ваколат берган шахс ижарага олувчига уй-жойда яшаш учун уни ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишга топшириш мажбуриятини олади.

Мавзуга доир янгиликлар: