currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларДавлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ маъмурий ҳужжатлар бўйича низоларни судгача кўриб чиқиш 10 та саволга 10 та жавоб

Давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ маъмурий ҳужжатлар бўйича низоларни судгача кўриб чиқиш 10 та саволга 10 та жавоб

Содда талқин

calendar

15.01.2026

eye

26

Давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ маъмурий ҳужжатлар бўйича низоларни судгача кўриб чиқиш 10 та саволга 10 та жавоб

Ўтган йилнинг 26 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида давлат хизматларини кўрсатишда инсон омилисиз, коррупция ва ортиқча бюрократиядан холи экотизим яратиш ҳамда давлат хизматларини проактив ва жамланма шаклда кўрсатиш тизимини ривожлантириш таъкидлаб ўтилди.

Мамлакатимизда давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, замон бўлмайдиган тартиб-таомилларни қисқартириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жисмоний ва юридик шахсларнинг, айниқса давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда қўшимча қулайликлар яратилмоқда.

Шу муносабат билан ошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилиши юзасидан саволлар ва жавобларни ҳукмингизга ҳавола қилсак.

 

1. Қайси давлат хизматлари юзасидан қабул қилинган маъмурий ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлиги судгача кўриб чиқилади?

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПҚ-188-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлигини судгача кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга мувофиқ 22 та турдаги давлат хизматлари юзасидан қабул қилинган маъмурий ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлигини судгача кўриб чиқиш тартиби белгиланган.

Масалан, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан (қайта давлат рўйхатидан) ўтказиш; тадбиркорлик субъектлари бўлмаган юридик шахсларни (давлат органлари ва муассасалари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари, юридик шахслар бирлашмалари, адвокатлик тузилмаларини) давлат рўйхатидан (қайта давлат рўйхатидан) ўтказиш; тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш; фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини ўзгартириш, тўлдириш ва бошқалар.

 

2. Маъмурий органларнинг давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган маъмурий ҳужжатлари қайси ташкилот томонидан кўриб чиқилади?

 

Маъмурий органларнинг давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган маъмурий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузуридаги апелляция кенгашлари томонидан кўриб чиқилади.

Апелляция кенгашлари Вақтинчалик низомда назарда тутилган давлат хизматлари юзасидан қабул қилинган маъмурий ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини судгача кўриб чиқувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган коллегиал органлар ҳисобланади.

 

3. Апелляция кенгашлари давлат хизматлари юзасидан қабул қилинган маъмурий ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини судгача кўриб чиқиш натижасига кўра қандай қарор қабул қила олади?

 

Апелляция кенгашлари маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқиш орқали уларни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш, шунингдек, маъмурий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш бўйича маъмурий органга мажбурият юклаш ҳақида қарорлар қабул қилиш ваколатига эга.

Апелляция кенгашлари ўз фаолиятини давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади.

 

4. Апелляция кенгашлари томонидан ўзваколати доирасида қабул қилган қарорлари билан қаерда танишиб чиқиш мумкин?

 

Апелляция кенгашларининг қарорлари қонунчиликда белгиланган тартибда «E-qaror» электрон тизимига жойлаштириб борилади ва мазкур қарорлар билан e-qaror.gov.uz электрон тизими орқали танишиб бориш мумкин.

 

5. Апелляция кенгашлари маъмурий ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини нима асосда кўриб чиқади?

 

Апелляция кенгашлари томонидан маъмурий ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини кўриб чиқиш учун манфаатдор шахсларнинг шикоятлари ҳамда давлат хизматлари кўрсатилишини мониторинг қилиш натижалари асос бўлади.

 

 

6. Апелляция кенгашларига мурожаат қилинганидан кейин тегишли давлат хизматлари юзасидан маъмурий ҳужжатни қабул қилган маъмурий органнинг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиб бўладими?

 

Манфаатдор шахслар томонидан апелляция кенгашларига шикоят қилиш ихтиёрий бўлиб, бу уларнинг тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг юқори турувчи органларига ёки бевосита судга мурожаат қилиш ҳуқуқини чекламайди.

 

7. Агар манфаатдор шахс маъмурий органларнинг давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги маъмурий ҳужжати устидан суд ва апелляция кенгашига бир пайтнинг ўзида шикоят қилса, ушбу шикоят қандай тарзда кўриб чиқилади?

 

Судларда кўриб чиқилган ёки кўриб чиқилаётган масалалар бўйича йўлланган шикоятлар апелляция кенгашлари томонидан кўриб чиқилмайди.

 

8. Апелляция кенгашларининг асосий вазифалари нималардан иборат?

 

Қуйидагилар апелляция кенгашларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

мазкур Вақтинчалик низомнинг 1-бандида назарда тутилган давлат хизматлари юзасидан қабул қилинган маъмурий ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини судгача кўриб чиқиш;

ваколатли органларнинг маъмурий-ҳуқуқий фаолиятида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш ва таъминлаш юзасидан чораларни амалга ошириш;

шикоятларни кўриб чиқишда аниқланган қонунчилик ҳужжатларидаги тафовут ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

 

9. Апелляция кенгашларининг аъзолари қандай ҳуқуқларга эга?

 

Апелляция кенгашларининг аъзолари:

апелляция кенгашлари зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун ваколатли органлар томонидан ташкил этиладиган ҳайъат мажлисларида ва бошқа тадбирларда иштирок этишга;

ваколатли органлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишда қатнашишга;

апелляция кенгашлари мажлисларида ўз фикрини мустақил равишда билдиришга;

апелляция кенгашлари зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширишга ҳақли.

 

10. Апелляция кенгашлари аъзолари томонидан манфаатлар тўқнашуви масаласи қандай ҳал этилади?

 

Апелляция кенгашлари аъзолари қуйидаги ҳолларда кун тартибига киритилган масалалар юзасидан мажлисда иштирок этиши мумкин эмас ва рад қилиниши лозим, агар улар:

маъмурий ҳужжатни кўриб чиқиш натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислиги ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса;

манфаатдор шахснинг, шунингдек, тегишли давлат хизматлари юзасидан маъмурий ҳужжатни қабул қилган ваколатли орган мансабдор шахсининг яқин қариндоши бўлса.

 

Турғун Азимов,
ТДЮУ профессор-ўқитувчиси

Улашиш:

Бошқалар

18-декабр 2025, 04:25
585

Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.


19-декабр 2025, 03:34
527

ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.


7-январ 2026, 05:23
514

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


18-декабр 2025, 04:18
484

Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?

Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.