Ўзбекистон
14.04.2025
341

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 984-моддасига биноан, лотереялар ташкилотчиси — давлат, ваколатли давлат органидан рухсатнома (лицензия) олган шахслар ва лотереялар иштирокчилари ўртасидаги муносабатлар шартномага асосланади. Бундай шартнома лотерея билети бериш орқали расмийлаштирилади ва иштирокчи лотерея билети қийматини тўлаган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шартномани тузиш тўғрисидаги таклиф лотереялар ўтказиш муддати ва ютуқни аниқлаш тартиби ҳамда унинг миқдори ҳақидаги шартларни ўз ичига олган бўлиши лозим.
Лотереялар ташкилотчиси уларни белгиланган муддатда ўтказишдан бош тортган тақдирда, лотереялар иштирокчилари уларнинг ташкилотчисидан лотереяларни қолдириш ёки уларнинг муддатини бошқа вақтга кўчириш туфайли етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Лотереялар ўтказиш шартларига мувофиқ ютган деб эътироф этиладиган шахсларга лотереяларни ўтказиш шартларида назарда тутилган миқдорда, шаклда (пул ёки буюм ҳолида) ва муддатларда, агар бу шартларда муддат кўрсатилмаган бўлса, лотереялар натижалари чиқарилган пайтдан эътиборан ўн кундан кечиктирмай лотереялар ташкилотчиси томонидан ютуқ тўланиши лозим.
Лотереялар ташкилотчиси ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган мажбуриятини бажармаган тақдирда, лотереяда ютган иштирокчи лотереялар ташкилотчисидан ютуқни тўлашни, шунингдек шартноманинг ташкилотчи томонидан бузилиши туфайли етказилган зарарларнинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Хотиржамлик ортидаги хавф: чуқур нафас нимага ундайди?
Муаммоли вазиятга тушганимизда бизга кўпинча “Чуқур нафас ол ва тинчлан” дейишади.
Юридик шахс тугатилганда солиқ қарзи ким томонидан тўланади?
Юридик шахс фаолиятини тугатиш корхона шунчаки ишлашдан тўхташи дегани эмас.