Life Style
09.07.2024
312

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, бугун дунёда 400 миллиондан ортиқ киши қандли диабетдан азият чекмоқда. Мутахассислар бу кўрсаткич йилдан-йилга фақат ортиб боришини башорат қилмоқда.
Айниқса, касалликнинг 2-тури тобора яшариб бормоқда. Бу эса уни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олишни тақозо этади.
— Қандли диабетнинг 2-тури – сурункали хасталик бўлиб, бунда инсон танасидаги барча – углевод, ёғ ва оқсил алмашинувлари бузилади, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова. — Маълумки, диабетнинг ушбу тури ортиқча тана вазни ва семизлиги бўлган шахсларда ривожланади. Шунинг учун вазнни камайтириш касалликни даволашнинг асосий усули ҳисобланади.
Бу хасталикда тана оғирлигини камайтириш дори-воситаларидан фойдаланиш билан бирга, турмуш тарзини ўзгартириш, яъни парҳез ва жисмоний фаолликни ошириш орқали амалга оширилади.
Исботланганки, қандли диабетнинг 2-турида овқатланиш тартибини назорат қилиш орқали қуйидагиларга эришиш мумкин:
қонда қанд миқдорини пасайтириш;
қонда қанд миқдори ва қон босимини пасайтирувчи дори-воситалар миқдорини камайтириш;
тана вазнини тушириш;
депрессия ва хавотир хавфини камайтириш;
ҳаёт сифатини яхшилаш.
Аниқланганки, тана вазнини 10 фоиз ва ундан кўпроққа камайтириш орқали қандли диабетнинг 2-тури ремиссиясига, яъни қонда қанд миқдорини пасайтирувчи дориларсиз уни меъёрда бўлишига эришиш мумкин.
Маълумки, семизлик бу инсон танасида инсулин гормони кўплигининг белгисидир. Агар бу ҳолат узоқ давом этса, кейинчалик инсулинга нисбатан сезувчанлик пасайиб, аввал диабет олди ҳолатлари, вақт ўтиши билан эса унинг 2-тури ривожланади. Шунинг учун бу касалликда овқатланиш қоидалари айнан тана вазнини пасайтиришга қаратилган бўлиши лозим.
Бундан ташқари, беморлар кун тартибига риоя қилишлари муҳим аҳамиятга эга. Бунга ҳар куни 5 маҳал (3 марта асосий ва 2 марта қўшимча овқат) оз-оздан овқатланиш ва сифатли уйқу киради.
Қандли диабетнинг 2-турида рационал овқатланиш, яъни истеъмол қилинган овқатга яраша жисмоний фаоллик зарур. Агар инсон кўп таом истеъмол қилиб, кам ҳаракат қилса, бу унинг семиришига сабаб бўлади. Агарда овқат истеъмоли билан ҳаракат даражаси бир хил бўлса, ва ҳаттоки, кўпроқ бўлса, бу аксинча тана вазнининг пасайишига олиб келади.
Мувозанатлашган таомланиш, яъни қандли диабетнинг 2-турига чалинган беморнинг овқати таркибида оқсил, ёғ ва углеводлар худди соғлом инсонники каби нисбатда (1:1:4) бўлиши лозим.
Бундан ташқари, беморлар мева ва сабзавотларни истеъмол қилишда уларнинг гликемик индексига, яъни овқатдан кейинги қонда қанд миқдорини ошишига таъсир қилувчи кўрсаткични инобатга олишлари лозим.
Гликемик индекси бу – глюкозанинг қонга ўтиш тезлигини баҳолайдиган кўрсаткичдир. У қанчалик юқори бўлса, глюкоза қонга шунчалик тез ўтади ва унинг қондаги миқдори юқори бўлади.
Шу боис беморларга гликемик индекси юқори бўлган мева ва сабзавотларни кўп истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.
Юқори гликемик индексга эга бўлган мева-сабзавотларга қайнатилган лавлаги, қовоқ, қовоқча (кабачки), сабзи, маккажўхори, картошка, қовун, тарвуз, узум, банан, қуритилган мевалар (туршак, майиз, хурмо), консерваланган мева ва резаворлар киради.
Паст гликемик индексга эга бўлган мева ва сабзавотлар эса карамнинг барча турлари (оқ, қизил, пекин, рангли, брокколи, борюссель карами), яшил ловия, хом сабзи, турп, редиска, шолғом, бақлажон, булғор қалампири, бодиринг, помидор, олча, гилос, олхўри, ўрик, шафтоли, нок, олма, қулупнай, малина, апельсин ва мандарин кабилар ҳисобланади.
Улашиш:
Бошқалар
Радарга тушиб қоидабузарлик содир этсам, менга жарима балл ҳисобланадими?
Жарима баллари эндиликда нафақат транспорт воситаси эгасига, балки автомобилни ҳақиқатан бошқариб турган шахсга ҳам ёзилади.
“Инсон ва қонун” газетаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” электрон обунаси билан танишинг!
Бунинг учун adolatmarkazi.uz сайтига ташриф буюриб, сайтнинг юқори қисмидаги “кириш” тугмаси босилади ҳамда сизга берилган логин ва паролни киритиб “кириш” тугмаси босилади.
Ходим соғлигига зиён етганда ким жавобгар?
Бу ерда муҳим жиҳат шундаки, зарар миқдори автоматик равишда эмас, балки ходимнинг айб даражасига қараб белгиланади.
Профессионал таржима хизмати — тезкор ва ишончли!
"Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан аҳолига ҳуқуқий ахборотни тезкор, аниқ ва юқори сифатда етказиш мақсадида замонавий таржима технологиялари тизимли равишда жорий этилган.