currencies image

12 990,00 UZS

5,56

usd

currencies image

13 570,65 UZS

127,86

eur

currencies image

131,86 UZS

1,96

ru



АсосийЯнгиликларДиплом дубликатини бериш бўйича давлат хизмати ҳақида биласизми?

Диплом дубликатини бериш бўйича давлат хизмати ҳақида биласизми?

Ҳуқуқ

calendar

23.01.2025

eye

100

Диплом дубликатини бериш бўйича давлат хизмати ҳақида биласизми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 395-сонли қарори билан Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра, таълим ташкилотини тамомлаган, маълумотини тасдиқловчи ҳужжати (диплом, сертификат) йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда жисмоний шахслар ҳужжатнинг дубликатини бериш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП  орқали мурожаат қилишлари мумкин.

"Дубликат асл нусха билан бир хил юридик кучга эга. Ариза берувчи ДХМга келиб мурожаат этганда ходим ариза берувчи номидан сўровномани электрон тўлдиради. Ариза берувчи сўровномани ЯИДХП орқали тўлдирилганда, ундан электрон рақамли имзо талаб этилмайди. Давлат хизмати учун БҲМ 1 баравари (375 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. Йиғимни тўламаслик хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига 5 иш кунлик муддат берилади. Сўровнома тушьгандан бошлаб 10 иш кунида ҳужжат дубликати расмийлаштирилади ва бу ҳақида ариза берувчига хабар берилади.Ариза берувчи таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини ваколатли органдан олиб кетади.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра, таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликати ваколатли орган томонидан почта хизмати орқали юборилиши мумкин. Бунда почта учун тўловларни ариза берувчи тўлайди.

Жўшқин Бадалов,
Янгийўл туман адлия бўлими
Давлат хизматлари маркази директори

Улашиш:

Бошқалар

2-январ 2025, 05:19
907

1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.


26-декабр 2024, 11:35
854

Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Қонунга кўра, қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари учун белгиланган солиқ ставкаларининг амал қилишини 2027 йилнинг 1 январигача узайтирилмоқда.


26-декабр 2024, 10:32
782

Мактабда телефондан фойдаланиш мумкинми?

Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.


26-декабр 2024, 07:32
704

Тошкентнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланди

Қарорда келтирилишича, Тошкент шаҳрини комплекс ривожлантириш ва қурилишни режалаштириш ҳамда қурилишни режалаштириш сифати ва даражасини ошириш, шаҳарнинг меъморий-режалаштирилган қиёфасини ҳамда инфратузилмасини янада яхшилаш мақсад қилинган.