currencies image

12 658,19 UZS

100,17

usd

currencies image

14 672,11 UZS

148,00

eur

currencies image

161,44 UZS

1,90

ru



АсосийЯнгиликларИлк ривожланиш марказлари қайси тоифа болалар учун мўлжалланган?

Илк ривожланиш марказлари қайси тоифа болалар учун мўлжалланган?

Ўзбекистон

calendar

18.07.2025

eye

33

Илк ривожланиш марказлари қайси тоифа болалар учун мўлжалланган?

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Илк ривожланиш марказлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ушбу низом мактабгача таълим билан қамраб олинмаган ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш бўйича Илк ривожланиш марказлари фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Низомда бир қанча тушунчалар келтирилган:

алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар ногиронлиги бўлганидан ёки бўлмаганидан қатъи назар, оила, педагоглар, мутахассислар, жамият ва давлатнинг алоҳида эътиборига муҳтож бўлган индивидуал эҳтиёжларга эга болалар;

Илк ривожланиш марказлари давлат томонидан молиялаштириладиган ва бошқариладиган, давлат объектларининг бўш турган хоналарида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш мақсадида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотининг муқобил шакли.

Марказлар қуйидаги иккита модел асосида фаолият кўрсатади:

1. “Ўйин гуруҳи”;

2. Махсус мактабгача таълим хизмати”.

Мақсад, мактабгача таълимга қамраб олинмаган ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни, биринчи навбатда “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандларини қамраб олади.

“Махсус мактабгача таълим хизмати” модели – педагоглар томонидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилаларнинг 2–7 ёшли фарзандлари учун яшаш хонадонига борган ҳолда таълим-тарбия жараёнини ташкил этади.

Ўйин гуруҳи” модели – 3–6 ёшли болалар учун Марказларда ташкил этилган қисқа муддатли (3,5–4 соат) гуруҳ ҳисобланади.

Марказлар Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ болаларни тарбиялашни, уларга қараб туришни, уларни парваришлашни, соғломлаштиришни, коррекцион ривожлантиришни таъминлайди.

Ўйин гуруҳи” моделида:

— марказлар жойлашган объектда алоҳида хоналар ташкил этилади;

— бир кунда икки смена фаолият кўрсатади;

— гуруҳ хоналари болаларнинг ёш хусусиятларига мос ривожлантирувчи муҳитни яратиш мақсадида жиҳозланади;

— давлат мактабгача таълим ташкилотларида ташкил этиладиган қисқа муддатли гуруҳ шаклида 2530 нафар мактабгача ёшдаги болалар учун
3,5
4 соат давом этади;

— жами гуруҳларнинг 50 фоизи инклюзив таълим гуруҳи сифатида ташкил этилиши мумкин;

— гуруҳлар ёшга доир тоифалар ёки ёшга доир бўлмаган тоифалар бўйича тўлдирилади ҳамда гуруҳларда кундузги уйқу ташкил этилмайди.

Махсус мактабгача таълим хизмати” моделида:

— гуруҳ 20 нафаргача тарбияланувчи учун шакллантирилади;

— ҳар бир педагогнинг бир кунда 6 тагача хонадонга ташриф буюриши ҳисобга олинади;

— махсус педагоглар (тарбиячи, дефектолог (логопед), психолог) ҳар бир бола учун индивидуал таълим-тарбия бериш дастурини ишлаб чиқади, боланинг ўрганишига ва соғлом ривожланишига ёрдам берадиган тегишли тадбирларни амалга оширади;

— махсус педагогларнинг хонадонларга ташрифи марказлар директори томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида амалга оширилади;

— махсус педагоглар ташриф буюрган хонадонларда 40 дақиқа болалар билан таълим-тарбия фаолиятини олиб боради ҳамда 20 дақиқа ота-оналар билан фарзандларининг ривожланишидаги муҳим жиҳатлар бўйича суҳбат ўтказади ва маслаҳатлар беради;

— махсус педагоглар ташриф буюрган хонадонларда амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисобот шакллантиради ва тарбияланувчининг ота-онаси (қонуний вакил) томонидан тасдиқланади.

Махсус мактабгача таълим хизмати” моделига тарбияланувчилар психологик-тиббий-педагогик комиссиялар хулосалари асосида боланинг ота-онаси (қонуний вакили)нинг аризасига мувофиқ қабул қилинади.

Улашиш: