Тармоқда нима гап?
14.07.2024
1 645

Пенсилвания штатининг Батлер шаҳрида собиқ Президент Дональд Трампнинг сайловолди ташвиқоти вақтида отишма юз берди. Ўқ Трампнинг ўнг қулоғининг юқори қисмини тешиб ўтган. Сиёсатчини саҳнадан Махфий хизмат ходимлари олиб кетишган. Кейинроқ Трампнинг иттифоқчилари сиёсатчининг аҳволи яхши эканини айтишган. Буни ўзи ҳам тасдиқлади.
"Мен АҚШ Махфий хизмати ва барча ҳуқуқ-тартибот идораларига Пенсилвания штатининг Батлер шаҳрида рўй берган отишмага тезкор жавоб бергани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Энг муҳими, митингда ҳалок бўлган шахснинг оила аъзоларига ҳамда оғир жароҳат олган яна бир кишининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман. Бу бизнинг мамлакатимизда содир бўлиши ҳайратланарли.
Ҳозирда ўқ узган шахс ҳақида ҳеч нарса маълум эмас, у ҳозир вафот этган. Менга қарата отилган ўқ ўнг қулоғимнинг юқори қисмини тешиб ўтди. Мен нимадир нотўғри эканлигини дарҳол англадим, ўқ овозини эшитдим ва дарҳол ўқ терини йиртганини ҳис қилдим. Кучли қон кетиш бошланди ва кейин нима бўлаётганини тушундим. Тангри Американи ўз паноҳида асрасин!”, деб ёзди Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Бир ташвиқот иштирокчиси отишма оқибатида ҳалок бўлди. Яна икки киши оғир яраланган. Отишма содир этгани тахмин қилинган шахс Махфий хизмат томонидан ўлдирилган. Унинг шахси ва сабаблари ҳозирча номаълум.

Гумонланувчи митинг майдони ташқарисидаги тепаликдан (норасмий маълумотларга кўра, бино томидан) ўқ узган. CNN манбалари уни снайперчи деб атаган. Батлер туман прокурорининг айтишича, ўқ бир неча юз метр узоқликдан отилган. Унинг ёнидан АР-15 русумли милтиқ топилди, деб ёзади The New York Times.

АҚШ Президенти Жо Байден воқеадан кейин Трампга қўнғироқ қилди. У, бошқа давлатлар раҳбарлари каби, отишмани қоралади.
“Трамп айни дамда хавфсиз ва яхши ҳолатда эканлигини эшитганимдан хурсандман. Мен Трамп ва унинг оиласи, шунингдек, митингда бўлган барча учун ибодат қиламан”, дея маълум қилди Президент
Байден бу воқеа Трампга суиқасд эканлигига ишонадими, деган саволга жавоб беришдан қочди ва ҳозирча барча фактларга эга эмаслигини айтди. Бироқ, AP манбаларига кўра, отишма суиқасд сифатида текширилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Хусусий клиникада ҳам бепул тиббий хизмат олиш мумкинми?
Низомга асосан, хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатилади.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.