Ҳуқуқ
22.07.2025
661

Меҳнат қонунчилигига кўра, ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг меҳнатини меҳнат шароити зарарли ва (ёки) хавфли бўлган ишларда, ер ости ишларида, шунингдек бажарилиши уларнинг ҳаётига ва соғлиғига, хавфсизлигига ва маънавий жиҳатдан камол топишига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда (тунги кафе ва клубларда, спиртли ичимликларни, тамаки маҳсулотларини, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни, токсик препаратларни ишлаб чиқариш, ташиш ҳамда сотиш ва бошқалар) қўллаш тақиқланади.
Шунингдек, ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг улар учун белгиланган йўл қўйиладиган энг кўп нормалардан ортиқ бўлган оғирликдаги юкларни кўтариши ва ташиши тақиқланади.
Юкларни кўтариш ва ташиш учун рухсат этиладиган нормалар
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 12.05.2009 йилда рўйхатдан ўтган (рўйхат рақами 1954) қарорига асосан,
ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормасининг чегараси 4,1 кг дан оғир бўлмаслиги, шунингдек улар аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишларига жалб этилмаслиги;
ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганлар иш вақтининг учдан бир қисми юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, қўлда юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси: ўғил болалар учун — 6,5 кг, қиз болалар учун — 3,5 кг дан оғир бўлмаслиги;
ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормасининг чегараси 2 кг дан оғир бўлмаслиги лозим.
Шунингдек, ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганларга аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишларига рухсат этилмайди.
Иш вақтининг учдан бир қисми юкларни кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси ўғил болалар учун:
— қўлда 13 кг гача қиялик баландлиги 0,01 дан юқори бўлмаганда рухсат этилади;
— бир ғилдиракли аравачада 39 кг гача қиялик баландлиги 0,02 дан юқори бўлмаган фақат тахтали йўлакда ҳаракатланишга рухсат этилади;
— икки ғилдиракли аравачада 47 кг гача қиялик баландлиги 0,02 дан юқори бўлмаган текис йўлда, қиялик баландлиги 0,01 дан юқори бўлмаган нотекис йўлда ва кўприкларда ҳаракатланишга рухсат этилади;
— уч ва тўрт ғилдиракли аравачада 67 кг гача қиялик баландлиги 0,02 дан юқори бўлмаган текис йўлда ҳаракатланишга рухсат этилади;
— вагонеткаларда 405 кг гача қиялик баландлиги 0,01 дан юқори бўлмаган темир йўлларда ҳаракатланишга рухсат этилади.
Қизлар учун:
— қўлда 7 кг гача қиялик баландлиги 0,01 дан юқори бўлмаганда рухсат этилади;
— уч ва тўрт ғилдиракли аравачада 52 кг гача қиялик баландлиги 0,02 дан юқори бўлмаган текис йўлда ҳаракатланишга рухсат этилади;
— вагонеткаларда 224 кг гача қиялик баландлиги 0,01 дан юқори бўлмаган темир йўлларда ҳаракатланишга рухсат этилади;
— бир ва икки ғилдиракли аравачада юк ташишга рухсат берилмайди.
Таъкидлаш жоизки, ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар меҳнатининг қўлланилиши тақиқланадиган ва бажарилиши вояга етмаганларнинг соғлиғига ва маънавий жиҳатдан камол топишига зиён етказиши мумкин бўлган ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг оғир юкларни кўтариши ва ташиши чоғида йўл қўйиладиган энг кўп нормалар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама республика комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Улашиш:
Бошқалар
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима, унинг ҳуқуқий асоси борми?
Ижро варақаси қандай тартибда топширилади?
Пул маблағларини ундириш бўйича берилган ижро варақаси аввало қарздорга хизмат кўрсатувчи банкка топширилади.
Нега хавфсиз муҳит айнан маҳалладан бошланиши керак?
Ҳуқуқий назарияга кўра, хавфсиз муҳитни шакллантиришда энг муҳим масала – муаммони имкон қадар эрта аниқлаш ва унга эрта муносабат билдиришдир.