currencies image

12 971,00 UZS

1,08

usd

currencies image

13 308,25 UZS

84,51

eur

currencies image

126,04 UZS

0,57

ru



АсосийЯнгиликларДўкондан харид қилган товарингиз ёқмаса, уни қайтаришингиз мумкинми?

Дўкондан харид қилган товарингиз ёқмаса, уни қайтаришингиз мумкинми?

Ҳуқуқ

calendar

06.09.2024

eye

1 127

Дўкондан харид қилган товарингиз ёқмаса, уни қайтаришингиз мумкинми?

“Сотилган товар қайтариб олинмайди”. Супермаркетлар ёки кийим-кечак ва пойабзал дўконларида айнан шундай огоҳлантирувчи ёзувларни учратиш мумкин. Бу қонунийми? Бундай вазиятда истеъмолчи қаерга мурожаат қилиши керак? Сотувчи қанча муддатда пулни қайтариши лозим? 

Истеъмолчилар шуни ёдда тутишлари керакки, нафақат зарур сифатга эга бўлмаган товарлар, балки сифатли товарлар ҳам қайтарилиши ва алмаштирилиши мумкин. Айрим ҳолатларда ва маълум мажбурий шартларга амал қилинганда, истеъмолчи сифатли маҳсулотни ҳам қайтариб бериши ёки алмаштириши мумкин. Табиийки, сотувчиларнинг аксарияти харидорларнинг бундай ҳуқуқларини амалга оширишга монелик қиладилар. 

Хусусан, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, истеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан 10 кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга, бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли. 

Агар товардан фойдаланилмаган, у шикастланмаган, қадоғи билан қайтарилган бўлса, унинг истеъмол хусусиятлари сақланган ва ушбу сотувчидан сотиб олганлигини тасдиқловчи асослар бўлса, истеъмолчининг товарни алмаштириш ёхуд қайтариб олиш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиши лозим. 

Агар тарафларнинг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, истеъмолчи томонидан тўланган пул суммасини унга қайтариш товар учун ҳақ тўлаш қандай шаклда амалга оширилган бўлса, худди шундай шаклда амалга оширилади. 

Товарни қайтариб олишни ёки алмаштиришни рад этса, истеъмолчи фуқаролик ишлари бўйича судга ёки Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига мурожаат қилиши мумкин. 

Улашиш:

Бошқалар

21-декабр 2024, 10:30
1 168

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


19-декабр 2024, 06:06
936

Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.


21-декабр 2024, 05:28
866

Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.


23-декабр 2024, 05:47
850

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.