Ўзбекистон
25.03.2022
1 407

“Қурол тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, қурол фуқаровий қурол, хизмат қуроли ва жанговар қурол турларига бўлинади. Электрошок қурилмалари (электрошокер) ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли сифатида фуқаровий қурол турига киради. Электрошок қурилмалар учун қандай меъёрлар белгиланган? Электрошок қурилмаларининг шикастловчи омили электр токининг импульсли чиқишиҳисобланиб, чиқиш параметрлари нормаси максимал кучланиши90 кВ гача бўлишига йўл қўйилади. Ундан юқори кучланишли электрошок қурилмаларини муомаласи тақиқланади. Электрошокерга эга бўлиш тартиби қандай? Ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари электрошок қурилмасини олиш ҳуқуқига эга. Электрошок қурилмасини олишга доир рухсатномани олиш учун фуқаролар доимий яшаш жойи бўйича Миллий гвардия органига ариза ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади. Ариза Миллий гвардия органлари томонидан ариза барча зарур ҳужжатлар билан олинган кундан эътиборан 30 кун ичида кўриб чиқилади. Қурол олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда Миллий гвардия органларида рўйхатдан ўтказилиши керак. Электрошок қурилмасини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг рухсатномаларига кўра амалга оширилади. Қандай ҳолларда фуқароларга электрошок қурилмаларини олиб юриш тақиқланади? Электрошок қурилмаларини: митинглар, кўча юришлари, намойишлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилганда; кўнгилочар ва ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган жойларда; алкоголли маҳсулотлар реализация қилинадиган жойларда; таълим, тиббиёт муассасаларида; алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда олиб юриш тақиқланади. Электрошок қурилмаларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошираётган юридик шахсларнинг ихтисослаштирилган дўконларидан ташқарида реализация қилиш тақиқланади. Кимларга нисбатан электрошок қурилмаларини қўллаб бўлмайди? Электрошок қурилмаларини: ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга; ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга; ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан қўллаш тақиқланади. (Бундан уларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги, фуқароларнинг ёхуд қуролни қўллаётган шахснинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид этиб ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно) Қўллаш тартиби Зарурий мудофаа ҳолатида ёки охирги зарурат ҳолатида ўз ҳаёти ва соғлиғини, бошқа фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳамда мол-мулкни ҳимоя қилиш учун қуролни огоҳлантирган ҳолда қўллаш мумкин. Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилишига олиб келган ҳар бир ҳолат тўғрисида қурол эгаси қурол қўлланилган жойдаги ички ишлар органига дарҳол хабар қилиши шарт. Махсус органлар ва ҳарбий тузилмалар Махсус органлар ва ҳарбий тузилмалар (Ички ишлар, Миллий гвардия, божхона органлари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва бошқалар) электрошок қурилмаларини олиш ва қўллаш ҳуқуқига эга. Ушбу органлар томонидан электрошок қурилмалари қўллаш тартиби махсус қонунлар билан белгиланган. Абдурасул Абдушерозов, Адлия вазирлиги масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.