currencies image

12 971,00 UZS

1,08

usd

currencies image

13 308,25 UZS

84,51

eur

currencies image

126,04 UZS

0,57

ru



АсосийЯнгиликларЭлектротехника экспорти 1 миллиард долларга етди

Электротехника экспорти 1 миллиард долларга етди

Ўзбекистон

calendar

05.09.2024

eye

177

Электротехника экспорти 1 миллиард долларга етди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида электротехника соҳасида ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестицияларни кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари электротехника экспорти 1 миллиард долларга етгани, тўқимачиликдан кейинги иккинчи маҳаллий саноат тармоғига айланганини таъкидлади.

Лекин, шу билан бирга смарт карта, генератор, телекоммуникация воситаси, офис техникаси каби яна бир қатор электротехника маҳсулотларини ўзимизда чиқариш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди.

Минтақамиздаги 5 миллиард долларлик бозор имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти.

Таъкидланганидек, ҳозирда энергетика, қурилиш, сув хўжалиги, автомобилсозликда электротехника маҳсулотларига талаб кун сайин ошиб бормоқда.

Масалан, энергетика соҳасида 36 миллиард долларлик 27 гигаватт электр энергия ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилаяпти.

Кейинги уч йилда сув иншооти, магистрал тармоқ ва тақсимлаш нуқталарига 4 минг 150 та сув ҳисоблагич ўрнатиш, 2026 йилгача 243 та газ тақсимлаш пунктларини янгилаш вазифаси турибди.

Йилига қурилаётган 100 мингта хонадонли кўп қаватли уй-жой ҳамда 13 миллион квадрат нотурар бинолар учун ҳам кабель, трансформатор, иситиш ва совитиш тизимлари, насос, лифт, кузатув воситалари, электр ва газ ҳисоблагичлари керак.

Улашиш:

Бошқалар

21-декабр 2024, 10:30
1 164

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


19-декабр 2024, 06:06
936

Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.


21-декабр 2024, 05:28
863

Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.


23-декабр 2024, 05:47
849

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.