currencies image

12 778,12 UZS

78,98

usd

currencies image

14 931,23 UZS

83,40

eur

currencies image

164,01 UZS

1,85

ru



АсосийЯнгиликларЭнди ўзбекистонликлар Таиландга узоқ муддатли визани онлайн олишлари мумкин

Энди ўзбекистонликлар Таиландга узоқ муддатли визани онлайн олишлари мумкин

Ҳуқуқ

calendar

08.01.2025

eye

232

Энди ўзбекистонликлар Таиландга узоқ муддатли визани онлайн олишлари мумкин

Фуқаролар электрон виза олишда барча ҳужжатларини, жумладан, паспортининг асл нусхасини электрон шаклда тақдим этиши мумкин.

2025 йилнинг 1 январидан бошлаб, Таиланднинг хориждаги барча элчихоналари ва бош консуллик муассасаларида электрон виза (“e-Visa”) хизмати жорий этилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Эндиликда Таиланд визасини олишга мурожаат қилмоқчи бўлган фуқаролар “Thai E-Visa онлайн электрон виза платформаси орқали ариза топширишлари мумкин.

Бунда, ариза берувчидан паспорт ва тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхасини дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига тақдим этиш талаб этилмайди.

Электрон виза аризаси маъқуллангач, фуқароларга тасдиқловчи электрон почта хабари юборилади. Уни жўнаш портидаги авиакомпанияга ва Таиландда иммиграция хизмати ходимларига тақдим этиш учун чоп этиш керак.

2024 йилнинг 15 июлидан Ўзбекистон фуқароларига Таиландга саёҳат учун 60 кунгача визасиз режимжорий этилди. Электрон виза тизимида фуқароларга туристик, бизнес, оилавий ва бошқа виза тури 90 кун муддатга берилади.

Улашиш: