currencies image

12 930,11 UZS

11,90

usd

currencies image

13 390,42 UZS

48,50

eur

currencies image

120,94 UZS

3,82

ru



АсосийЯнгиликларЕнгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага олишда қандай мажбуриятлар бор?

Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага олишда қандай мажбуриятлар бор?

Ҳуқуқ

calendar

12.12.2024

eye

85

Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага  олишда қандай мажбуриятлар бор?

Бугунги кунда енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини истеъмол мақсадида қисқа муддатга ижарага олиш хизмати оммалашиб бормоқда. Бу фуқароларга ва сайёҳларга кўплаб қулайликлар яратаётгани ҳаммамизга маълум. Аммо кўп ҳолларда вояга етмаган ёки ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқароларнинг ҳам ушбу хизматдан фойдаланаётгани учраб турибди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1015-сонли қарори билан шартнома тузиш учун ижарачи ижарага берувчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишини назарда тутади:

- паспорт ёки идентификация ID-картаси;

- транспорт воситасидан фойдаланадиган шахснинг ҳайдовчилик гувоҳномаси (миллий ёки халқаро намунадаги);

- медик кўрикдан ўтганлиги ҳақида маълумотнома (ижарага берувчининг ихтиёрига кўра);

- гаров депозити киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ижарага берувчининг ихтиёрига кўра).

Ижарага берувчи, зарурат бўлганда, юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олади.

Шу билан бирга, ушбу шартномада қуйидаги шартлар назарда тутилади:

- томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

- тақдим этилаётган транспорт воситасининг бозор нархи;

- транспорт востасини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби;

- қисқа муддатли ижаранинг аниқ муддатлари;

- ижара тўловининг шартлари ва миқдори, уни тўлаш муддатлари;

- гаров депозити миқдори (ижарага берувчи ва ижарачининг келишувига кўра).

- шартнома амал қилиш муддати тугагандан сўнг транспорт воситасини ижарага берувчига қайтариш тартиби;

- енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари.

Аҳмад Одилов,
"Адолат" миллий ҳуқуқий маркази масъул ходими


 

 

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 875

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


13-декабр 2024, 09:32
1 154

Ҳадя қилинган уйни қайтариб олиш мумкинми?

Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.


21-декабр 2024, 10:30
1 054

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


8-декабр 2024, 09:29
1 038

Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?

Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.

Мавзуга доир янгиликлар: