currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЭр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар бериш

Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар бериш

#NoComment

calendar

17.01.2026

eye

53

Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар бериш

Нотариус эр-хотиннинг ёзма аризасига мувофиқ улардан бирига ёки ҳар иккисига никоҳ давомида орттирилган умумий мол-мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома беради.

Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома эр-хотиннинг мавжуд умумий мулки ҳисобланган мулкигагина берилади.

Нотариус эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномани бериш пайтида никоҳ тузилганлигига оид маълумотларни «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали текширади ҳамда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилади. Бунда, ахборот тизимидаги текшириш натижалари тўғрисидаги маълумотнома Тизимда сақланади.

Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.

Эр-хотиндан бири вафот этган тақдирда эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотиннинг (эрнинг) ёзма аризасига кўра мерос очилган жойдаги нотариус томонидан берилиб, меросни қабул қилиб олган меросхўрлар бу хусусда хабардор қилинади.

Хабарномада эр-хотиннинг улушига мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берилган умумий мулк кўрсатилади, меросхўр норози бўлган тақдирда, ушбу масала бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.

Хабарнома почта орқали юборилади. Меросхўрлар нотариал идорага келганларида эса нотариус уларни ўз ҳиссасини талаб қилаётган эр ёки хотиннинг ёзма аризаси билан таништиради.

Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотинга (эрга) никоҳ давомида орттирилган умумий мол-мулкнинг ярмиси учун берилиши мумкин.

Меросни қабул қилиб олган меросхўрларнинг ёзма аризасига кўра ва марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотиннинг (эрнинг) розилиги билан мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномада вафот этган эрнинг (хотиннинг) ҳам умумий мол-мулкдаги улуши белгиланиши мумкин.

Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома матнида мол-мулкнинг тўлиқ тавсифи кўрсатилади.

Нотариус кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситасига нисбатан берилган эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномага ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри соҳасидаги ваколатли органда, ДЙҲХХ органларида рўйхатга олиниши ҳақида ёзиб қўяди ва тушунтиради.

Улашиш:

Бошқалар

7-январ 2026, 05:23
604

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


19-декабр 2025, 03:34
583

ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.


25-декабр 2025, 05:29
503

«Келажак» марказлари қандай ташкилот ва уларнинг вазифаси нималардан иборат?

«Келажак» марказлари кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти йўналишларида тўгараклар ташкил этади.


8-январ 2026, 06:06
470

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.