Ўзбекистон
30.05.2023
1 406

Ражаб Тоййиб Эрдўғон янги президентлик муддати давомида Туркиянинг жаҳон саҳнасидаги ўрнини мустаҳкамлайди, дейди Яқин Шарқ муаммолари бўйича эксперт. Сиёсатшунос Станислав Тарасовга кўра: “Эрдўған маърузасида Туркиянинг жаҳоннинг кучли давлатлари рўйхатида ўз ўрнини мустаҳкамлаши, дунё тартибини шакллантиришда иштирок этиши ва ҳоказоларни аниқ ифодаланган эди. Дарҳақиқат, Эрдўған сўнгги пайтларда қўшни давлатлар билан муносабатларни яхшилай бошлади. Хусусан, Башар Асад, араб давлатлари, Эрон ва узоқ хориж давлатлари билан ярашув музокаралари олиб борилди. Бу ижобий тенденция”. Сиёсатшуноснинг айтишича, мамлакат ички сиёсатида ўзгаришлар кутилмоқда. “Эрдўған янги конституция қабул қилиб, қатор ўзгаришлар киритмоқчи. Улар қандай характерга эга бўлади, айтиш қийин. Аммо Туркия президентлик республикаси мавқеини мустаҳкамлаб бораётгани кўриниб турибди. Шу боис, ўзгартиришлар масаланинг техник томонига, яъни ҳокимият вакиллик органларини шакллантириш тартибларига тааллуқли бўлиши эҳтимолдан холи эмас”, - деди у. “Ҳозир Туркия иқтисодиёти Ғарбга, Европага йўналтирилган. Савдонинг 75 фоизи Европага тўғри келади. Аммо Эрдўған Туркия ва Ғарб ўртасидаги муносабатларнинг салбий асоратларини олдиндан кўраяпти, шунинг учун у иқтисодиётни шарққа қараб тўғирлайди”, - дейди эксперт. Шу билан бирга, Тарасов шарқий йўналиш Туркия учун осон бўлмаслигини, чунки кўплаб бўшлиқларни хитойлик ишлаб чиқарувчилар эгаллаганини таъкидлади.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Эрдоған дон шартномаси узайтирилишини эълон қилди
Дон битими Россия ва Украина ўртасида уруш ҳаракати бошланганидан бери имзоланган ягона йирик кўп томонлама шартнома ҳисобланади. Ташаббус, биринчи навбатда, Украина ғалласини Қора денгиз орқали махсус йўлак орқали экспорт қилишни, иккинчидан, Россия қишлоқ хўжалиги экспорти йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашни назарда тутади.
Эрдўғон Туркияда сайловларни тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади
Ҳужжатга кўра, Туркияда президентлик сайловлари 14 май куни бўлиб ўтади.
Эрдўғон сайловолди пойгасида асосий фаворит деб топилди
Иштирокчиларнинг 49,8 фоизи Президент Эрдоғанга овоз берамиз, деб жавоб берган бўлса, 21,7 фоиз Киличдароғлуга (Камол Халқ Республика партияси етакчиси) овоз берган. Явас (Анқара ҳокими Мансур) 9,6 фоиз ва Имомоғлу (Истанбул ҳокими) 6,9 фоиз овоз олган.
Эрдўған ҳам рафиқаси билан Тошкентга келди
Улар ҳам Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.