Ўзбекистон
26.01.2024
1 086

Фарғона вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 1962 й.т. Қува тумани, Қалинпўстин МФЙда яшовчи А.Т. жиноий шериги 1974 й.т, Қайрағоч МФЙда яшовчи Н.М.лар бир гуруҳ бўлиб қимор ва таваккалчиликка асосланган хўроз ўйини ташкил қилиб, ушбу жиноий фаолиятга яна 3 нафар шахсларни шерик қилиб, Фарғона шаҳар, Мустақиллик МФЙда 400 нафар иштирокчиларни жалб қилган ҳолда “Хўроз уриштириш” учун шароит яратиб, иштирокчиларнинг ҳар биридан 50 минг сўмдан пул йиққан вақтда ушланган.
Бундан ташқари тадбир давомида кассадан 84 млн 356 минг сўм, 3 минг 750 АҚШ доллари, 8 минг 741 Қирғизистон соми, қимор ўйинга келган шахслардан 14 миллион сўм пуллар, 14 дона хўроз, ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу каби ҳолатлар учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Жиноят кодексининг 278-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)га кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш, шу жумладан ана шундай ўйинлар учун қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш — етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб, —
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Вояга етмаган шахсни қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга жалб қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 191-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар)га кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш — ана шу ўйинлар буюмларини, шунингдек ўйинга тикилган ҳамда ўйиндаги ютуқ бўлган пуллар, ашёлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш ёхуд вояга етмаган шахсни қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда иштирок этишга жалб қилиш — ана шу ўйинлар буюмларини, шунингдек ўйинга тикилган ҳамда ўйиндаги ютуқ бўлган пуллар, ашёлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Мажбурий жамоат ишлари қандай жазо ва у судлар томонидан кимларга нисбатан қўлланилмайди?
Мажбурий жамоат ишлари — бу суд томонидан тайинланадиган жазо.
Бухорода қишлоқдошларини йиғиб, қиморхона ташкил қилган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Фарғонада ҳокимлик мансабдорлари хонасида қимор ўйнагани айтилмоқда
Ҳозирда ҳолат мутассадилар томонидан ўрганиляпти.
9,2 млрд сўм пулни қиморда ютқазган банк ходими озодликдан маҳрум этилди
Мазкур шахс банкнинг пулларини компютер техникаси ёрдамида талон-торож қилиб, 1ХBet тоталитар ўйинига тикиб юборган. Оқибатда у 8 йилга "қамалган".