currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларФарқи бор: ҳақорат ва туҳмат. Буларни нима фарқлаб туради?

Фарқи бор: ҳақорат ва туҳмат. Буларни нима фарқлаб туради?

Ўзбекистон

calendar

06.06.2023

eye

3 004

Фарқи бор: ҳақорат ва туҳмат. Буларни нима фарқлаб туради?

Кўпинча ушбу икки ҳуқуқбузарликни фарқламаслик кузатилади. Ҳаттоки ОАВда, сарлавҳаларда ҳам улар чалкаштирилганлигини кузатиш мумкин — одамлар қайси гап ҳақорат ёки туҳмат эканлигини белгилашда қийналишади. Аслида бу икки алоҳида ҳуқуқбузарлик бўлиб, таркиби, жавобгарлиги, ижтимоий хавфи ва бошқа хусусиятлари билан фарқланади. Ҳақорат қилиш қандай бўлади? Ҳақорат қилиш шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлашдир. Бунда шахс уятсиз равишда қораланади, унга салбий баҳо берилади. Ҳақорат қилиш сўкиниш, камситиш, турли хил қилиқлар қилиш орқали ва бошқа шаклларда ифодаланиб, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ерга уришга қаратилган бўлиши керак. Маълум бир гапни ҳақорат деб ҳисоблашда у гапнинг ҳақиқатга мос ёки ёлғон эканлиги аҳамиятга эмас, унинг беодоб шаклда, ахлоқ нормаларига зид равишда ифода этилиши муҳим. Масалан, ногиронглиги бор бўлган инсонга “сен чўлоқ, мажруҳсан”, дейиш мазмунан ҳақиқатга мос келар, лекин бу беодобларча бировни шаън ва қадр-қимматини камситиб айтилаётгани туфайли ҳақорат ҳисобланиши керак. Шуни инобатга олиш керакки, ҳар қандай таҳқирлаш ҳам ҳақорат деб топилавермайди. Бунда шахснинг шаън ва қадр-қиммати ерга урилиши керак ва бу жамиятдаги ахлоқ қоидаларига зид равишда амалга оширилиши зарур. Дейлик, шахс ўзини ўзи жуда яхши кўради. У ўзига нисбатан айтилган конструктив танқидни ҳам таҳқирлаш (ерга уриш) сифатида баҳолаб, буни ҳақорат деб қабул қилиши мумкин. Аммо бундай қилмиш ҳақорат ҳисобланмайди. Сабаби мазкур вазиятда ҳақиқатга зид бўлмаган танқид орқали шахсга нисбатан салбий баҳо берилаётгани рост, аммо у номақбул шаклда – беодоблик билан ифодаланмаган. Туҳмат нима? Била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар (ҳақиқатга тўғри келмайдиган, ёлғон маълумотлар) тарқатиш туҳмат ҳисобланади. Ушбу қилмишнинг ўзига хос белгилари мавжуд: биринчидан, айбдор тарқатаётган маълумот бировни шарманда қиладиган ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўринишда бўлиши керак. иккинчидан, бу маълумотнинг ёлғонлигини айбдор била туриб содир этиши керак. Яъни айбдор қасддан, ўзи хоҳлаб бировни шарманда қилиш учун уйдирмалар тарқатиши керак. Модомики, тарқатилаётган ахборотни ёлғон эканлиги айбдорга аён бўлмаса, бу туҳмат ҳисобланмайди. Шунингдек, ҳақиқатан мавжуд бўлган, рост ҳолат ҳақида танқид сифатида фикр баён этилиши ҳам туҳматнинг таркибини бермайди. Қолаверса, муайян ахборотни шаън ва қадр-қимматни ерга урувчи эканлигини суд белгилайди. Фарқ нимада? Туҳматда маълумотнинг рост ёки ёлғонлиги, шарманда қилувчи эканлиги аҳамиятга эга. Ҳақоратда баён этилаётган фикрнинг рост-ёлғонлигидан кўра уни қандай ифода этилиши – уятсизларча, беодоблик билан ва бошқача шамоилда ахлоқ қоидаларига хилоф тарзда баён этилиши муҳим. Туҳмат фақат ва фақат қасддан содир этилади. Яъни туҳмат қилган одам ҳақиқатан ҳам бировни шарманда қилишни хоҳлаб, атайин ёлғон маълумот тарқатади. Эҳтиётсизликдан ёлғон маълумот тарқатиш туҳмат ҳисобланмайди. Ҳақоратни қасддан ёки эҳтиётсизликдан амалга оширилиши муҳим эмас. У ҳар икки ҳолатда ҳам жавобгарликка олиб келади. Жавобгарлик қандай? Туҳмат биринчи марта содир этилганида МЖтКнинг 40-моддасига мувофиқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача (6 млн 600 минг сўмдан 19 млн 800 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ҳақорат қилиш МЖтКнинг 41-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача (6 млн 600 минг сўмдан 13 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Агар юқоридаги қилмишлар бир йил ичида қайта такрорланса, жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради. Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоқларида ҳақорат ёки туҳмат қилиш маъмурий жавобгарликсиз қилмишни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида тўғридан тўғри жиноий жавобгарликни келтириб чиқади.

Неъматулло Замонов,

«hudud24.uz» колумнисти.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 797

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 725

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 04:36
1 622

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


13-ноябр 2024, 12:35
1 615

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.