currencies image

12 655,02 UZS

22,14

usd

currencies image

13 725,63 UZS

58,12

eur

currencies image

144,28 UZS

0,24

ru



АсосийЯнгиликларФарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Ўзбекистон

calendar

12.06.2024

eye

2 623

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

1. Оромгоҳлар қандай талабларга жавоб бериши керак?

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.

Ҳар бир оромгоҳда тиббий пункт ташкил этилиб, у тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган барча дори-дармонлар ва тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган бўлиши керак.

2. Оромгоҳдаги гуруҳлар таркибидаги болалар сони қанча бўлиши керак?

Оромгоҳда болаларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда гуруҳлар тузилади. Гуруҳлардаги болалар сони 7 – 9 ёшдаги болалар учун 30 нафардан, 10 – 14 ёшдаги болалар учун 40 нафардан ошмаслиги керак.

3. Оромгоҳлар давомийлиги неча кун?

Оромгоҳ давомийлиги одатда унинг эгалари томонидан белгиланади. Бунда соғломлаштириш муддатлари ёзги мавсумда 10 кундан, кузги, қишки ва баҳорги мавсумда 7 кундан кам бўлмаслиги лозим.

Меҳнат ва дам олиш оромгоҳларида ҳар бир мавсум 12 кундан кўп бўлмаган муддатга белгиланади.

4. Оромгоҳ учун йўлланмалар пулида имтиёзлар борми?

Болалар оромгоҳларга йўлланма асосида юборилади. Йўлланма оромгоҳлардан сотиб олинади.

Ота-онаси ишлаётган болалар касаба уюшмалари тизимидаги оромгоҳларга юборилганда йўлланма нархининг 55 фоизи касаба уюшмаси томонидан тўлаб берилади.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фарзандлари учун оромгоҳларга йўлланма олганда йўлланма нархининг 50 фоизгача қисми иш берувчининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан берилиши мумкин.


5. Бола касал бўлганда оромгоҳга қабул қилинадими?

Оромгоҳларда 5 кишилик таркибда болаларни қабул қилиш ва кузатиш комиссияси тузилади.

Болалар йўлланма ва боланинг соғлиғи ҳақидаги тиббий маълумотнома (079/х-шакл) асосида оромгоҳга қабул қилинади. Оромгоҳга болалар оромгоҳ тиббиёт ходимлари кўригидан ўтказилган ҳолда қабул қилинади.

Тиббий кўрик жараёнида болада бирор касаллик аломати аниқланса, бола оромгоҳга қабул қилинмайди ва унинг даволаниши учун 3 кун муддат берилади. Бола 3 кун ичида даволаниб келганда қабул қилинади.

Даволаниш 3 кундан кўп давом этса, ота-онасининг 10 кунда берган мурожаатига асосан болага берилган йўлланма қайтариб олинади, йўлланма учун тўланган маблағнинг 85 фоизи қайтарилади.

6. Овқатлар хавфсизлигига ким жавобгар?

Оромгоҳларда болаларнинг ёши ва мавжуд касалликларини эътиборга олган ҳолда кун тартиби ишлаб чиқилиб овқатлантириш ташкил этилиши ва мунтазам равишда назорат қилиб борилиши шарт.

Болалар узлуксиз равишда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши, уларнинг сифати ва белгиланган меъёрларга мослиги доимий равишда назорат қилиб борилиши керак.

Ошхона иши устидан доимий назорат олиб борилиб, таомнома тузишда шифокор иштирок этиши керак. Тайёр овқатлар калорияси текшириб борилади, ташқаридан келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари шифокор рухсатисиз болаларга берилмайди.

Оромгоҳ маъмурияти бевосита озиқ-овқат хавфсизлигига жавобгар бўлади.

7. Оромгоҳда болалар касал бўлиб қолса ёки шикастланса, қандай чоралар кўрилади?

Болалар касал бўлганида ёки улар йиқилиб шикастланганда бепул биринчи тиббий ёрдам кўрсатилади.

Болаларнинг ҳаёти, соғлиғи учун тиббиёт ходимлари ва оромгоҳ раҳбарияти масъул ҳисобланади.

Болаларнинг соғлиги мунтазам равишда кузатиб борилади, улар шифокор томонидан режа асосида тиббий текширувдан ўтказилиб борилади.

Мавсумий касалликлар (ўткир ичак касалликлари) кўпайиши мумкин бўлган ойларда тиббиёт ходимлари томонидан касалликнинг олдини олиш ва зарур бўлганда даволаш ишлари ташкил этилади.

Юқумли касалликлар аниқланганда, бу ҳақда соғлиқни сақлаш муассасаларига ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига маълум қилинади ва бемор бола болалар соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари назоратида шифохонага ётқизилади.

8. Болалар хавфсизлигини таъминлаш учун қандай чоралар кўрилади?

Оромгоҳларда тартибни сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича доимий навбатчилик ташкил этилади.

Болаларнинг ҳар қандай хавфсизлиги учун оромгоҳ маъмурияти масъул ҳисобланади.

Болалар ўзаро жанжаллашиши, бир-бирига нисбатан ҳар қандай тазйиқ ўтказиши мумкин эмас, оромгоҳнинг ички тартиб-қоидаларига бу каби қоидалар киритилади. Мазкур қоидалар барча болалар учун мажбурий бўлиб, болалар оромгоҳга келган дастлабки кунларда бу қоидалар уларга тушунтирилади.

Болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳудудига бегона кишиларнинг кириши ёки у ерда яшашига йўл қўйилмайди.

9. Оромгоҳда болалар тўгаракни ўз хоҳишига кўра танлаши мумкинми?

Ҳа, болалар оромгоҳда қизиқишига кўра тўгарак турини танлаш ва унда бепул таълим олиш ҳуқуқига эга.
 

Бундан ташқари, болалар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • оромгоҳнинг ички тартиб-қоидалари билан танишиш;
  • оромгоҳнинг тиббий ва қўшимча таълим хизматларидан фойдаланиш;
  • оромгоҳнинг моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш;
  • оромгоҳдаги шароит, овқатланиш, тиббий хизмат ва ўқув жараёни масалаларида юзага келган муаммолар бўйича оромгоҳ раҳбариятига мурожаат қилиш;
  • оромгоҳ фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар бериш.

10. Оромгоҳ муддати тугамасидан ота-оналар ўз фарзандини олиб кетиши мумкинми?

Ҳа мумкин, ота-оналар ўз хоҳишига кўра болаларни оромгоҳдан муддатидан олдин олиб кетиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, ота-оналар оромгоҳ томонидан болаларга сифатли хизмат кўрсатилишини талаб қилиш, оромгоҳнинг ички тартиб-қоидалари, кун тартиби ва таомнома билан танишиш ҳуқуқига эга.

Улашиш:

Бошқалар

20-июн 2024, 13:37
1 569

1-синфга қабул бошланди: муҳим 10 саволга жавоб

Мактабларда 1-синфга қабул бошланди. Онлайн ҳужжат топшириш мумкин бўлган ҳудудлар эълон қилинди, бошқа ҳудудларда ҳужжатлар қандай топширилади? Бола ўзи яхши билмайдиган тилда таълим олиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақола орқали шу ва шу каби саволларга жавоб беради.


28-июн 2024, 14:31
1 189

Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар нималарга мажбур ва уларни бажармаса нима бўлади? Муҳим 5 жиҳат

«Квартплата» миқдори қандай белгиланади? Бу тўлов эвазига коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилот айнан қандай ишларни бажариши шарт? Агар бажармаса, нима бўлади? Hudud24.uz ушбу мақолада шу сингари саволларга жавоб беради.


27-июн 2024, 12:49
684

Журналист ўз фаолиятини амалга оширишда дахлсиздир: ОАВга оид муҳим 10 қоида

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Ушбу сана 1993 йил 3 сентябрдаги Қонун белгиланган. Қонунчиликка кўра, журналистга босим ўтказиш тақиқланади, улар эълон қилган материал жиноят иши қўзғатиш учун сабаб бўлиши мумкин. Hudu24.uz ОАВ соҳасига оид эркинликлар ва кафолатлардан айримларини эслатади.


3-июл 2024, 13:42
597

Олимпиада медали учун мукофот пули берилиши тўғрими? Ижтимоий тармоқдаги баҳсларга шахсий муносабат

Кимдир ушбу мукофот умуман берилишини истамайди, ким шунчаки маблағ миқдоридан норози, яна бир томон буни тўғри деб баҳоламоқда. Жамоатчилик фаоли ва Hudud24.uz колумнисти Шаҳноза Соатованинг мақоласида ушбу масалага муносабат билдирилади.