Ҳуқуқ
15.01.2025
51
Қонунчиликка кўра, суд фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан уч кун ичида ушбу ҳал қилув қароридан кўчирма нусхасини тегишли ваколатли органга ҳамда фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги рўйхатга олинган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юбориши шарт.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари фарзандликка олинаётганларнинг туғилиши қайд этилган дафтарга зарур ўзгартиришлар киритиши лозим.
Агар суд қарорида қайд этилган бўлса, фарзандликка олувчилар боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар дафтарига унинг ота-онаси деб ёзилиши керак. Зарур ҳолларда боланинг фамилияси, исми, отасининг исмигина эмас, балки туғилган санаси ҳам бир йилдан ортиқ бўлмаган фарқ билан ўзгартирилади.
Фарзандликка олинган боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар дафтарига зарур ўзгартиришлар киритилган кун фарзандликка олишнинг юзага келган вақти ҳисобланади.
Фарзандликка олишни сир сақлаш қонун билан ҳимоя қилинади.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтаридаги ва бошқа ҳужжатлардаги фарзандликка олувчилар фарзандликка олинганнинг отаси эмаслигини билдирадиган мазмундаги ёзувлар билан таништириш, бу ёзувлардан кўчирмалар ва бошқа маълумотларни фарзандликка олувчиларнинг розилигисиз, улар вафот этган ҳолда, ваколатли органнинг розилигисиз бериш тақиқланади.
Фарзандликка олувчининг ёки ваколатли органнинг эркига хилоф равишда фарзандликка олиш сирини ошкор қилган шахслар қонун билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Улашиш:
Бошқалар
Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди
Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.
Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда
Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.
Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.
Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади
Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.