currencies image

12 780,14 UZS

11,84

usd

currencies image

13 980,20 UZS

19,34

eur

currencies image

133,11 UZS

1,96

ru



АсосийЯнгиликларФирибгарга тайинланган жазо ўзгартирилди

Фирибгарга тайинланган жазо ўзгартирилди

Суд очерклари

calendar

24.06.2024

eye

228

Фирибгарга тайинланган жазо ўзгартирилди

Фирибгарлик - алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш учун жиноий жавобгарлик мавжуд. Бироқ, етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Судланувган Отабек Турсунов (исм-шарифлар ва жой номлари шартли) хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2023 йилнинг август ойида жазони ижро этиш муассасасида бирга жазо ўтаган шериги А.Азизовдан унинг оила аъзоларига соғ-саломат юрганлиги ҳақидаги хабарни етказиб қўйиш учун унинг акаси Қ.Азизовнинг телефон рақамини олиб, озодликка чиққандан сўнг Қ.Азизовга қўнғироқ қилиб, укаси ҳақидаги хабарни айтиш орқали унинг ишончига кириб, укаси А.Азизовга яхши адвокат топиб бериш ва уни  муддатидан олдин жазони ижро этиш муассасасидан озодликка чиқаришга ёрдам бериши ҳақидаги ёлғон ваъдаларни бериб, алдаб бунинг эвазига ундан 1.500.000 сўм миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Ўз жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2023 йилда Д.Далиева билан танишиб, у билан опа-укадек яқин муносабатга киришиб, унинг яқинда укаси вафот этганлиги сабабли тушкун аҳволга тушиб қолганлигидан фойдаланиб, ундан қандай йўл билан бўлса ҳам пул ундириш мақсадида  Д.Мадалиева билан учрашиб, унга ўзини ошқозонида хасталик бордек, жарроҳлик амалиёти ўтказилмаса аҳволи оғирлашиб кетадигандек кўрсатиб, шу йўл орқали Д. Далиеванинг раҳмини келтириб, бу амалиёт чет элда, кейинроқ Қўқон шаҳрида бўлиши ва бунинг учун катта маблағ кераклиги, пулни шу йилнинг март ойида қайтариши, ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги, сотиладиган юк машинаси борлигини айтиб алдаб, унинг 41.325.665 сўмга тенг 3.650 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юбориб, фирибгарлик қилганликда айбли деб топилган.

Судланган О. Турсунов апелляция шикоятида, суд ҳукми билан жабрланган Д.Далиевага ундирилиши белгиланган моддий зарар тўла қоплангани сабабли, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.

Судланган О. Турсунов ҳимоячиси К.Мамаджанов билан биргаликдаги  апелляция шикоятида, суд ҳукми билан жабрланган Д.Далиевага ундирилиши белгиланган 32.735.539 сўмга тенг 2.650 АҚШ доллари миқдоридаги моддий зарар тўла қоплангани сабабли, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш сўралган.

Судлов ҳайъати, судланган О.Турсунов, ҳимоячи К.Мамаджонов, жабрланган Д.Далиеванинг суд ҳукмини ўзгартириб шикоятларни қаноатлантириш, прокурорнинг шикоятларни қаноатлантириб, суд ҳукмини қонунга мувофиқлаштириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятлардаги важларни жиноят иши ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, суд ҳукмини ўзгартириб, жабрланувчига етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қоплангани муносабати билан унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаб, Жиноят кодекси 59-моддасининг 8-қисми тартибида жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг 2023 йил 9 октябрдаги ҳукми билан тайинланган жазога ушбу ажрим билан тайинланадиган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни, ЖКнинг 62-моддасига асосан У.Болтабоевнинг 2023 йил 9 августдан 2023 йил 25 сентябрга қадар ҳамда  2023 йил 13 декабрдан 2024 йил 24 январь кунига қадар қамоқда сақланган кунининг ҳар бир кунини ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб, тайинланган жазодан чегиришни, шикоятларни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.

Тохиржон Ваҳобов,

Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 712

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


24-сентябр 2024, 13:17
2 310

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


16-сентябр 2024, 13:10
1 491

«Самосуд» учун қандай жавобгарлик бор?

Ҳар бир жамиятда барқарорлик ва ривожланиш тартиб-интизом, ҳуқуқлар ва эркинликларнинг таъминланганлиги, умуман олганда ҳуқуқлиликнинг қарор топгани билан баҳоланади. Азалий қонуният шу.


20-сентябр 2024, 13:18
1 451

Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар

Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.