Ҳуқуқ
28.05.2025
1 144

Яқинда бир танишимнинг номидан фирибгарлар томонидан кредит расмийлаштирилибди. Қандай қилиб фирибгарлар тузоғидан ҳимоялансам бўлади?
Ўзбекистон Республикасининг “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунига мувофиқ, кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестри жорий этилди. Бу билан жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрига киритиши мумкин.
Жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрига киритиш тартиби қандай?
Жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиш асосида берилади.
Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш тўғрисидаги ариза олинган пайтдан эътиборан кредит бюроси томонидан дарҳол кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрига киритилади.
Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш ихтиёрий равишда амалга оширилади. Бунда мазкур хизматлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бепул асосда кўрсатилади.
Жисмоний шахсларнинг кредит битимини тузишини тақиқлаш тўғрисидаги аризалари рўйхати кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрида кредит бюролари томонидан юритилади.
Кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестридан кредит битимини тузиш тақиқи мавжудлиги ёки бундай тақиқ олиб ташланганлиги тўғрисидаги ахборотни олмасдан туриб кредит битимини тузиш тақиқланади. Бунда банклар ёки нобанк кредит ташкилотлари ёхуд микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилотлари жисмоний шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз амалга оширилган кредит битимидан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар учун жавобгар бўлади.
Кредит ахборотидан фойдаланувчилар жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестридан бепул асосда олади.
Мазкур тартиб фуқаролар номига уларнинг хабарисиз кредитларни бериш ва тақдим этилган пул маблағларини ўзлаштириш ҳолларининг олдини олишга, хизмат қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
«Келажак» марказлари қандай ташкилот ва уларнинг вазифаси нималардан иборат?
«Келажак» марказлари кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти йўналишларида тўгараклар ташкил этади.
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.