Ҳуқуқ
24.01.2025
270
Тадбиркорлар фирма очаётганда унга ном танлашга унчалик эътибор қаратишмайди. Аммо фирмага ном танлашнинг ўз талаблари мавжуд.
Фирма номида кўрсатилиши лозим бўлмаган белгилар мавжуд.
Фирма номида:
- давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
- тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
- фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
- жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.
Фирма номини қандай ҳимоя қилиш мумкин?
Фирма номига бўлган мутлақ ҳуқуқни ундан ноқонуний фойдаланишдан ҳимоя қилиш:
- юридик шахснинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш мақсадида суд қарори тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;
- ноқонуний фойдаланилган фирма номини контрафакт товарлар, ёрлиқлар, идишлар ва ўровлардан ҳуқуқбузар ҳисобидан олиб ташлаш;
- ноқонуний фойдаланилган фирма номини контрафакт товарлар, ёрлиқлар, идишлар ва ўровлардан олиб ташлаш мумкин бўлмаган тақдирда, уларни ҳуқуқбузар ҳисобидан йўқ қилиб ташлаш;
- зарарларнинг ўрнини қоплаш;
- зарарларнинг қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда товон тўлаш;
- контрафакт товарлар, ёрлиқлар, идишлар ва ўровларни фирма номига бўлган ҳуқуққа эгалик қилувчи юридик шахсга бериш орқали амалга оширилади.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.