Ҳуқуқ
26.12.2024
66
Тарихий ва миллий анъаналарга риоя қилиш мақсадида фамилия, исм, отасининг исмини ўзгартириш мумкин.
1. 16 ёшга тўлган шахсларнинг ҳужжатларига улар аризаси асосида ўзгартириш киритилади
ФҲДЁ далолатнома ёзувларига (никоҳ, туғилганлик, ўлим ва бошқаларни қайд қилишга оид ҳужжатлар) ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш етарли асослар мавжуд бўлганда ва манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаганда ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
16 ёшга тўлган шахсларнинг туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар киритиш уларнинг аризасига кўра амалга оширилади.
16 тўлмаган шахсларнинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига ўзгартиришлар киритиш улар ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг аризасига кўра амалга оширилади.
2. Ўлимга оид ҳужжатни ўзгартириш учун қариндорлар ариза беради
Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувига тузатишлар киритиш яқин қариндош(лар) ёки меросхўр(лар)нинг аризасига кўра ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Вафот этган шахсларнинг туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига тузатиш ва қўшимчалар суд қарорига асосан ФҲДЁ органи томонидан киритилади.
3. Миллий анъаналарга риоя қилиш мақсадида исмни ўзгартириш мумкин
Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
— тарихий ва миллий анъаналарга риоя қилиш мақсадида фамилияси, исми, отасининг исмини ёздириш истаги бўлганда;
— оталик белгиланганда;
— фарзандликка олинганда;
— ота-онанинг ўзаро келишувига кўра ёки ҳоким қарорига кўра вояга етмаган боланинг фамилияси ўзгартирилганда;
— миллати ўзгартирилганда;
— никоҳда турмаган она томонидан боланинг отаси ҳақидаги маълумотларни ўзгартириш ҳақида ариза берилганда (бола 16 ёшга етгунгача);
— суд қарори билан оталикни белгилаш ҳақиқий эмас деб топилганда, ота ҳақидаги маълумотлар ёки фарзандликка олиш бекор қилинганда;
— ота-онасининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгартирилиши муносабати билан вояга етмаган боланинг фамилияси ва отасининг исми ўзгартирилганда;
— далолатнома ёзувларида имловий хато ва ноаниқликлар бўлганда, туғилган вақти, жойи ва отасининг исми ҳақидаги ёзув мавжуд бўлмаганда;
— 16 ёшга тўлмаган боланинг исми ва фамилияси ўзгартирилганда, исми ва фамилияси ота-онасининг хоҳиши ҳисобга олинмаган ҳолда берилган бўлса;
— далолатнома ёзувида исм қисқартириб ёки эркалатиш шаклида ёзилганда;
— жинси ўзгартирилганда.
4. Ариза 10 кунда кўриб чиқилади
Далолатнома ёзувига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ариза ФҲДЁ органи томонидан, ариза тушган кундан бошлаб 10 кун мобайнида кўриб чиқилиши керак.
Узрли сабаблар (ўзгартириш киритиш зарур бўлган ёзувлар нусхалари олинмаганда ва бошқа ҳолларда) мавжуд бўлганда ФҲДЁ органи мудири томонидан ушбу муддат бир ойгача муддатга узайтирилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.
Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат
Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.
Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?
Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.