currencies image

12 800,13 UZS

7,90

usd

currencies image

13 467,02 UZS

145,35

eur

currencies image

129,02 UZS

1,13

ru



АсосийЯнгиликларФойда солиғи ҳақида нималарни билиш лозим?

Фойда солиғи ҳақида нималарни билиш лозим?

Ҳуқуқ

calendar

15.11.2024

eye

61

Фойда солиғи ҳақида нималарни билиш лозим?

Давлат бюджети тизимидан ва тараққиёт даражасидан қатъи назар, давлат функцияларини бажариш учун бюджет даромадларининг лозим даражада шакллантириш ҳар бир давлат учун зарур ҳисобланади. Бу вазифа солиқ сиёсатини тўғри юритишда ҳамда бюджет дефицитини қоплаш усулларини танлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бугунги тараққиётнинг ҳозирги босқичида республикамизда маҳаллий бюджетларнинг ролини ошириш, ташаббусли бюджетни жорий этиш билан боғлиқ масалаларини ҳал этиш учун уларнинг даромад манбаларини тўғри прогноз қилиш орқали уларнинг даромадларини кучайтириш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Фойдани солиққа тортишни ислоҳ қилишда фойда солиғини бошқа солиқ турлари билан бевосита боғлиқлигини қай даражада эканлигини яққолроқ кўришга, истиқболда қайси сольиқ турларини ўзгартириш лозимлиги ва бу борада қилинадиган ислоҳотлар тўғрисида хулоса чиқаришга имкон беради.

Фойда солиғи бу хўжалик юритувчи субъектларнинг фойдасидан олиниб, бюджетнинг муҳим даромадларидан бири ҳисобланади (Солиқ кодекси ХII бўлим). Бу тўғри (бевосита) солиқдир. Унинг суммаси солиқ тўловчи корхонанинг якуний молиявий натижаларига боғлиқ бўлади. Молия йилида солиқ солинадиган фойдага эга бўлган юридик шахслар фойда солиғини тўловчилар ҳисобланади. Ялпи фойда билан маълум чегирмалар ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланган фойда солиққа тортиш объектидир.

Фойда солиғи барча солиқлар тўлангандан сўнг корхона ихтиёрига қолган фойда ҳисобидан тўланади. Мулкчиликнинг турли шакллари ривожланиши корхоналар ва ташкилотларнинг ўз имкониятларини кенгайишига ва бозор инфраструктурасининг ривожланишига олиб келди. Мажбурий ажратмалар аввалги тизимда корхоналар томонидан бошқарилиш самарадорлигини таъминлаш учун муҳим эди. Аммо, фойдадан ажратмалар ўзининг иқтисодий тузилишига асосланган холда, фақат давлат корхоналарига ажратилмай, балки ҳамкорлик қилувчи ташкилотларга, хорижий инвеститорларга йўналтирилишини кўрсатди.

Бу ўзгаришлар натижасида, корхоналар ўзларини бевосита ва билвосита инвеститсияц дастурларига тўсқинлик қилмоқчи бўлиб, бу эса уларнинг ўзларини ривожлантириш, самарали фаолият кўрсатишлари ва янги бозорларда иқтисодий муносабатларини ривожлантиришлари учун ўз имкониятларини кенгайтиришлари мумкин бўлди.

Солиқ кодексига кўра, қуйидагилар фойда солиғининг солиқ тўловчилари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари бўлган юридик шахслар (бундан буён ушбу бўлимда юридик шахслар деб юритилади);

2) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширадиган, юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги чет эл тузилмалари (бундан буён ушбу бўлимда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи норезидентлар деб юритилади);

3) Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан даромадлар олувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар (бундан буён ушбу бўлимда норезидентлар деб юритилади);

4) солиқ тўловчилар коньсолидатсиялашган гуруҳининг масъул иштирокчилари бўлган юридик шахслар;

5) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромадлари бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган ёки ўз ихтиёри билан фойда солиғини тўлашга ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар;

6) оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида амалга ошириладиган фаолият бўйича оддий ширкатнинг ишончли шахси.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўловчилари молия йилида солиққа тортиладиган фойдага эга бўлган юридик шахслар ҳисобланади. Аммо, солиққа тортишнинг алоҳида тартибига ўтган корхоналар, жумладан, ягона солиқ тўловига ўтган микрофирма ва кичик корхоналар, савдо ва умумий овқатланиш ташкилотлари, ягона ер солиғи тўловчи қишлоқ хўжалик товари ишлаб чиқарувчилар бу солиқни тўловчиси ҳисобланишмайди. Улар ўзлари учун ихчамлаштирилган солиқни тўлайдилар. Булардан ташқари, тадбиркорлик фаолиятининг фақат алоҳида турларига қатъи ставкада солиқ тўловчилар ҳам бу солиқни тўловчилари ҳисобланишмайди.

Юридик шахслар фойда солиғи бўйича буджет билан ҳисоб-китобларни мустақил равишда амалга оширадилар. Айрим иқтисодиёт тармоқ корхоналари бюджет билан ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан марказлаштирилган тартибда амалга оширишлари мумкин (мисол учун, энергетика, нефтгазхолдинг каби тармоқ корхоналарида). Солиққа тортиш мақсадида фойдага солиқ тўловчиларни резидентлар ва норезидентларга ажратилади.

Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб, Ўзбекистонда таъсис этилган ёки рўйхатдан ўтган ҳамда бош корхонаси Ўзбекистонда жойлашиб, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида рўйхатдан ўтган юридик шахслар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар Ўзбекистонда ва ундан ташқаридаги фаолиятдан олган даромадларидан фойда солиғига тортиладилар.

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари эса, фақат Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатишдан олган даромадлари бўйича солиққа тортиладилар. Резидентлар доимий фаолият кўрсатувчилар бўлса, норезидентлар фаолияти Республикада вақтинчалик характерга эга бўлади.

Юридик шахслар фойда солиғи тўловчилари бўлиши учун қуйидаги шартларга жавоб бериши керак:

  • рухсат этилган фаолиятдан фойда олиши (қонунчилик билан таъқиқланган фаолиятдан ташқари);
     
  • ўзининг мол-мулкига эга бўлиши;
     
  • мустақил тугалланган бухгалтерия балансига эга бўлиши;
     
  • банкда ҳисоб рақамига эга бўлиши;
     
  • идентификацион рақамга эга бўлиши;
     
  • тегишли тартибда давлат органларидан рўйхатдан ўтган бўлиши.

Уролов Улуғбек,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази
масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 255

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


24-октябр 2024, 09:29
1 251

Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби

Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.


27-октябр 2024, 04:36
1 147

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


24-октябр 2024, 11:41
999

Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?

Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.