currencies image

12 857,35 UZS

22,74

usd

currencies image

14 672,81 UZS

10,55

eur

currencies image

163,45 UZS

0,80

ru



АсосийЯнгиликларФуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби тасдиқланди

Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби тасдиқланди

Ҳуқуқ

calendar

28.11.2024

eye

141

Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби тасдиқланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Марказий банкнинг жорий йил 23 ноябрда “Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарори қабул қилинди.

Иш берувчи юридик шахслар ўз ходимларининг пенсия ҳисоб-варақаларига, мазкур юридик шахс ходим учун асосий иш жойи ҳисобланиши ёки у ўриндошлик асосида ишлаши ёхуд фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишларни бажаришидан қатъи назар, мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритишга мажбурдир. Бадаллар пенсия ҳисобварақларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш билан биргаликда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш учун белгиланган муддатларда ажратилади.

Бу тегишли тўлов топшириқномаси воситасида амалга оширилади ва унда омонатчининг реквизитлари, ўтказиш мақсади, ўтказилаётган жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг суммаси, “Халқ банки”нинг тегишли филиалига юбориладиган реестрнинг рақами ва санаси кўрсатилади. Иш берувчи ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар бадаллар ўтказилган ҳар бир тўлов ҳужжати суммасига алоҳида, белгиланган тартибда ШЖБПҲ рақамлари, ҳар бир ходимнинг фамилияси, ҳисобланган иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия бадаллари суммаси кўрсатилган ҳолда ходимлар реестрларини электрон ҳужжат сифатида шакллантириб, тегишли Халқ банки филиалига электрон манбаларда тақдим этиши ёки уни ЯИДХП шахсий “тадбиркорлик субъекти кабинети” орқали юбориши лозим. Халқ банки ҳар куни Солиқ қўмитасига пенсия бадаллари тушуми тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва жорий йилнинг 23 ноябридан кучга кирди.

Улашиш:

Бошқалар

9-май 2025, 09:48
1 313

Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари

Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.


7-май 2025, 10:21
1 198

“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланади

Сўнгги 7 йилда тиббиётга ажратилаётган маблағ 6 карра ошгани ва жорий йилда 42 триллион сўмга етгани таъкидланди.


12-май 2025, 10:58
1 194

Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.


8-май 2025, 04:36
1 054

Қўшимча таътилларни бериш тартиби қандай бўлади?

Меҳнат кодексининг 222-моддасига асосан  ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.