currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларФуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича 10 саволга 10 жавоб

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича 10 саволга 10 жавоб

Ҳуқуқ

calendar

28.03.2024

eye

323

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича 10 саволга 10 жавоб

Юртимизда маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда маҳаллалар фаолиятини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

Шу аснода аҳолини фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари билан боғлиқ қатор саволлар қизиқтирмоқда. Қуйида саволларнинг асосийлари ва уларга берилган жавоблар хусусида тўхталиб ўтишни жоиз деб билдик.

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши ўзи нимани англатади?

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш борасидаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган мустақил фаолиятидир.

2. Қандай ҳудудларни биз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳудудлари деб тушунишимиз лозим?

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амалга оширилади. Шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар ўзини ўзи бошқаришининг ҳудудий бирликларидир.

3. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ҳамда ўзгартириш мумкинми?

Шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ҳамда уларнинг номини ўзгартириш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг илтимосномалари асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда амалга оширилади.

4. Маҳаллалар қайси давлат органи тизимига киради?

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, яъни маҳаллалар давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни фуқароларнинг манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек миллий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда, қонунга мувофиқ мустақил равишда ҳал этишга ҳақли.

5. Маҳаллаларда кимлар аҳоли манфаатларини ифодалайди?

Маҳаллаларда фуқаролар йиғини аҳоли манфаатларини ифодалайди ва унинг номидан тегишли ҳудуд доирасида амал қиладиган қарорлар қабул қилади.

Фуқаролар йиғинида ўн саккиз ёшга тўлган ва тегишли ҳудудда доимий яшаётган шахслар қатнашади.

6. Фуқаролар йиғини қандай тузилмалардан иборат?

Фуқаролар йиғини органлари қуйидагилардир:

фуқаролар йиғини кенгаши;

фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар;

тафтиш комиссияси.

7. Маҳаллаларда фуқаролар йиғини қайси соҳаларда жамоатчилик назоратини амалга оширади?

Маҳаллаларда фуқаролар йиғини тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилиши, шу жумладан, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, шунингдек экин майдонларидан самарали фойдаланилиши ва ерларни муҳофаза қилиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.

8. Кўпинча маҳаллада фуқаролар йиғини аъзолари томонидан бирон-бир тадбирни ўтказиш бўйича йўл-йўриқ бериб турилади. Шу қонунийми?

Албатта қонуний. Фуқаролар йиғини тўйлар ва бошқа маросимларни ўтказиш юзасидан тавсиялар беришга ҳақлидир.

9. Эшитишимизча фуқаролар йиғинида кенгаш тузиларкан. Бу нимага керак?

Фуқаролар йиғинининг кенгаши фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар йиғинлари оралиғидаги даврда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун шакллантирилади.

10. Кимлар фуқаролар йиғини кенгаши таркибига киради?

Фуқаролар йиғини кенгаши таркибига фуқаролар йиғинининг раиси, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, масъул котиб, маҳалла хотин-қизлар фаоли, шунингдек ҳудуддаги профилактика инспекторлари ва уларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари, таълим муассасаларининг, оилавий врачлик пунктларининг ва оилавий поликлиникаларнинг раҳбарлари киради.

Адлия вазирлиги масъул ходими Т.Азимов

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 093

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 111

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 099

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 540

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Мавзуга доир янгиликлар: