currencies image

12 780,14 UZS

11,84

usd

currencies image

13 980,20 UZS

19,34

eur

currencies image

133,11 UZS

1,96

ru



АсосийЯнгиликларФуқаролик жамияти институтларига 10 га яқин қўшимча имтиёзлар берилади

Фуқаролик жамияти институтларига 10 га яқин қўшимча имтиёзлар берилади

Ўзбекистон

calendar

27.08.2024

eye

204

Фуқаролик жамияти институтларига 10 га яқин қўшимча имтиёзлар берилади

Адлия вазирлигида Президентимизнинг «Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Адлия вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раҳбарияти ва бошқа ННТ вакиллари иштирок этиб, журналист ва блогерларнинг саволларига жавоб берди. Жараёнлар анча қизғин ўтди, нафақат вазирлик масъуллари ўз фикрларини илгари сурди балки, икки қисмда ташкил этилган матбуот анжумани анчагина муҳокамаларга бой бўлди.

Таъкидлангандек, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этиши учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилди, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари такомиллаштирилди. Хусусан, янги таҳрирдаги Конституцияга фуқаролик жамияти институтларига бағишланган алоҳида боб киритилди, улар конституциявий институт сифатида эътироф этилди, 2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси қабул қилинди.

Парламент ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳузурида жамоат фондлари тузилган. Жумладан, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш учун Давлат бюджетидан сўнгги етти йилда 718 миллиард сўм ажратилди (2008 — 2016 йилларга солиштирганда 12 баробар кўп). Кейинги 3 йилда ҳудудий фондлар орқали 83 миллиард сўмлик 1600 та лойиҳа амалга оширилди.

Шунингдек, Ногиронлар жамияти, Карлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти, Ногиронлар ассоциацияси, уларнинг 500 га яқин тизим ташкилотлари тўлиқ давлат ҳомийлигига олинди. Сўнгги 7 йилда ҳар бир ҳудудда «Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйлари» ташкил этилди (350 та ННТ бепул жойлаштирилди).

Муҳим ўзгаришлар қаторида — нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш божлари ўртача икки баробарга пасайтирилди. Натижада фуқаролар ҳуқуқини, демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, таълим, тиббиёт, маданият ва бошқа соҳаларда қарийб 10 мингта нодавлат нотижорат ташкилотлар эркин фаолият юритмоқда, уларда 70 мингга яқин инсонлар меҳнат қилмоқда.

Юқоридаги Фармон ислоҳотларнинг узвий давомини таъминлашга қаратилган бўлиб, фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг шаффоф ва соғлом рақобат тамойилига асосланган тизимини, шунингдек, ижтимоий фойдали дастурлар самарадорлигини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратади.

Фармон билан фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қуйидаги янги ислоҳотлар назарда тутилмоқда.

Хусусан, парламент ҳузурида Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиб, ижтимоий лойиҳаларнинг манзиллилиги таъминланади, бюрократияга чек қўйилади. Фуқаролик жамияти институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнларнинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган ягона электрон платформа ишга туширилади.

Фармонга кўра, ижтимоий шерикликни ривожлантиришга қаратилган қуйидаги механизмлар жорий этилмоқда:

— ҳар йили давлат органлари ижтимоий буюртма танловлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади;

— давлат органларига фуқаролик жамияти институтларининг ташаббусли ижтимоий шериклик лойиҳаларини БҲМнинг 1 000 бараваригача танловларсиз молиялаштириш ҳуқуқи берилади;

— ҳар йили Ҳукумат ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросига фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш бўйича дастур қабул қилади.

Ижтимоий аҳамиятга молик фаолиятни оммалаштириш мақсадида фуқаролик жамияти институтларига қуйидаги имтиёзлар берилмоқда:

— давлат грантлари ва ижтимоий буюртма лойиҳалари доирасида даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари 3 йил муддатга 50 фоизга камайтирилмоқда;

— 2025 йил 1 январдан бошлаб ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар ва болалар ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи 2 бараварга камайтирилмоқда;

— ҳомийлик ташкилотларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга хайрия пулининг солиқ солинмайдиган миқдори амалдаги 15 млн сўмдан 34 млн сўмгача (БҲМнинг 100 баравари) оширилмоқда.

Фармон фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга олиб чиқади, мазкур жараёнлар шаффофлигининг юқори стандартларини белгилайди. Энг муҳими, фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва жамият бошқарувидаги бевосита иштироки учун янги имкониятларни очиб беради, хусусан, ижтимоий шериклик институтини амалда ривожлантириш бўйича ташкилий ва ҳуқуқий шароитлар яратади, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати таъсирчанлигини оширади.

Матбуот анжумани давомида Президент фармони тушунтирилгандан сўнг, ННТ ташкилотлари ва Адлия вазирлиги келгусидаги қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан фикр алмашишди. Ўзаро келишган ҳолда янги лойиҳани амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

Умуман олганда, мазкур Фармон мамлакатимиздаги туб ўзгаришлар жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладиган, хоҳиш-ирода ва интилишларини ифода этадиган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва аҳамиятини мустаҳкамлаш борасидаги жиддий аҳамиятли қадам бўлди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 713

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


24-сентябр 2024, 13:17
2 311

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


16-сентябр 2024, 13:10
1 492

«Самосуд» учун қандай жавобгарлик бор?

Ҳар бир жамиятда барқарорлик ва ривожланиш тартиб-интизом, ҳуқуқлар ва эркинликларнинг таъминланганлиги, умуман олганда ҳуқуқлиликнинг қарор топгани билан баҳоланади. Азалий қонуният шу.


20-сентябр 2024, 13:18
1 452

Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар

Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.