Life Style
26.03.2024
368

Бугун, 26 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун саралаш баҳсларининг 4-тури доирасида Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Гонконг термасига қарши майдонга тушди.
Вакилларимиз дастлабки дақиқаларданоқ устунликни ўз қўлига олди. Натижада, ташкил этилган тезкор қарши ҳужумда Аббосбек Файзуллаевнинг узатмасини 20-дақиқада Элдор Шомуродов голга айлантирди, 1:0. Шундан сўнг, Шомуродовнинг ўзида яна бир неча бор қулай вазият юзага келди, бироқ ҳужумчимиз имкониятлардан фойдалана олмади. Жамоалар танаффусга ҳисоб ўзгармаган ҳолда йўл олишди.
Иккинчи бўлимда Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўрнига Ўрунов ҳамда Эркинов майдонга тушди. Ўйинга яхши қўшилган Ҳожимат 63-дақиқада чиройли зарбаси билан рақиб дарвозасини ишғол этди. Орадан кўп ўтмай, 70 дақиқада Остон Ўрунов рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, аниқ зарбаси билан ҳисобни йириклаштирди.
Шу тариқа, Ўзбекистон гуруҳда 10 очко тўплаган ҳолда муддатидан аввал 3-саралаш босқичига йўл олди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.