currencies image

12 964,43 UZS

30,16

usd

currencies image

14 744,45 UZS

17,40

eur

currencies image

158,28 UZS

0,60

ru



АсосийЯнгиликларФВВ аҳолини қуёш уришидан сақланишга чақирди

ФВВ аҳолини қуёш уришидан сақланишга чақирди

Ўзбекистон

calendar

25.07.2024

eye

159

ФВВ аҳолини қуёш уришидан сақланишга чақирди

Об-ҳавонинг кескин исиб кетиши айниқса болалар, қариялар ва беморларга оғир таъсир қилади. Ҳатто соғлом одамлар ҳам баъзи бир қоидаларга риоя этишларига тўғри келади.

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қуёш уриши очиқ ҳавода тўғри тушадиган қуёш нурлари остида содир бўлади, лекин иссиқ таъсир қилгандан сўнг 6-8 соат ўтиб ҳам бошланиши мумкин. Қуёш уришидан сақланиш учун бир нечта қоидаларга риоя этиш зарур:

Иложи борича соат 10:00 дан 17:00 га қадар тик тушадиган қуёш нурлари остида бўлманг.

Табиий матолар (пахта, каноп ва б.) дан тайёрланган кийим кийинг.

Албатта енгил, ёрқин рангли бош кийим кийинг. Кўзингизга қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақинг.

Сув ичиш режимига амал қилинг. Тартибсиз кўп миқдорда сув ичиш фақат чанқоқни яхши босмайди, лекин юракни зўриқтиради. Яхшиси аччиқроқ дамланган чой, квас, ҳар хил шарбатлар, минерал сув ичинг. Уйдан чиқишингизда ўзингиз билан олволинг.

Қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлардан фойдаланинг.

Қуёшда бўлиб қайтганингиздан сўнг, душ қабул қилинг ёки ҳўл сочиқ билан артининг.

Оч қоринга ёки овқат еганингиздан сўнг дарҳол қуёш остида бўлманг.

Қуёш уриши ёки иссиқ уриши белгилари:

— дармонсизлик, чарчоқ, бош оғриғи ва чанқаш кузатилади;

— бош айланиши, қулоқларда шовқин, бутун танада оғриқ бўлиб, пулъс ва нафас тезлашади. Айрим пайтларда кўнгил айниши ва қусиш кузатилиши мумкин. Терлаш кучаяди, бурундан қон кетиши мумкин.

— юрак-қон томир фаолияти ва нафас олиш кескин бузилади, ҳушини йўқотиши мумкин.

— айрим пайтларда тутқаноқ тутиши, алаҳсираш, галлюсинасия кузатилиши мумкин

Қуёш уришининг оғир шаклида тер ажралиши тўхтайди, агарда беморга тиббий ёрдам кўрсатилмаса, нафас ва юрак тўхташи мумкин.

Қуёш ёки иссиқ урганда биринчи тиббий ёрдам

Биринчи тиббий ёрдамни тўғри кўрсатиш инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Асосийси, киши ўзини йўқотмасдан ҳаммасини тўғри ва тез бажариш зарур.

— беморни салқин жойга ўтказиш, чалқанча ётқизиш, бошини салгина кўтариб қўйиш, кийимларини ечиш, бутунлай тинч муҳит яратиш ва тоза ҳаво келишини таъминлаш;

— агар бемор ҳушида бўлса аччиқ чой ёки совуқ сув ичириш, (яхшиси сувга 0,5 литрга 0,5 чой қошиқда туз қўшиш);

— бошини совуқ сув билан ҳўллаш ёки бошига нам сочиқ қўйиш;

— оғир ҳолатларда беморни ҳўлланган чойшаб билан ўраб қўйиш ёки устидан совуқ сув қуйиб туриш мумкин, лекин эҳтиёт бўлиш керак (тана ҳарорати 30 градусдан тушиб кетмаслиги керак). Агар иложи бўлса қон томирлари кўп бўлган қўлтиқ ости, чов ва тизза орқасига муз ёки совуқ сув тўлдирилган баклажка қўйиш керак;

— қуёш ёки иссиқ урган беморларни яқин ўртадаги даволаш муассасасига олиб бориш зарур. Оғир ҳолларда эса зудлик билан тез ёрдам бригадасини чақириш зарур.

Улашиш:

Бошқалар

21-март 2025, 06:23
1 352

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.


1-апрел 2025, 09:31
1 172

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


20-март 2025, 05:31
1 128

Банкдаги омонат эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланадими?

Эр-хотин никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.


21-март 2025, 08:37
908

Ота уйи кенжа фарзандга қолиши керак...ми?

Нотариал идорамизга кунига мерос масаласида ўнлаб фуқаролар мурожаат қилади.