currencies image

12 557,56 UZS

34,15

usd

currencies image

14 809,13 UZS

12,57

eur

currencies image

159,44 UZS

0,74

ru



АсосийЯнгиликларБепул даволаниш учун йўлланма (ордер) қаердан олинади?

Бепул даволаниш учун йўлланма (ордер) қаердан олинади?

Ҳуқуқ

calendar

03.07.2025

eye

54

Бепул даволаниш учун йўлланма (ордер) қаердан олинади?

Кунда кунора кўпчилик инсонларда касалхонада имтиёзли даволаниш учун ордерни қаердан олсак бўлади, деган саволлар пайдо бўляпти. Яқин танишим яқинда фарзандини операция қилдириш учун навбатсиз ва имтиёзли йўлланма олиш учун қаерга мурожаат қилиш кераклигини ҳақида сўраб қолди.

Тиббий ёрдам кўрсатилишига йўлланма олиш учун мижоз яшаш жойи бўйича қишлоқ врачлик пунктларига, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаларига мурожаат қилиши лозим.

Мижозларни тиббий ёрдам олишнинг даражасига мувофиқ тиббий ёрдам олиш учун йўналтириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникалари томонидан тиббиёт бирлашмаларининг тегишли марказий кўп тармоқли поликлиникаларига йўлланма берилади;

тиббиёт бирлашмаларининг тегишли марказий кўп тармоқли поликлиникалари томонидан тиббиёт бирлашмаларининг тегишли стационар бўлинмаларига ёки вилоят даражасидаги тиббиёт ташкилотларига;

вилоят даражасидаги тиббиёт ташкилотлари томонидан республика даражасидаги тегишли тиббиёт ташкилотларига йўлланма берилади.

Тошкент шаҳрида мижозларни тиббий ёрдам олиш учун йўллаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

шаҳар оилавий поликлиникалари томонидан — тегишли марказий кўп тармоқли поликлиникаларга йўлланма берилади. Бунда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар бўйича диспансер рўйхатида турган мижозларга йўлланмалар касаллик ихтисослиги бўйича тўғридан-тўғри тегишли шаҳар (республика) тиббиёт ташкилотларига берилиши мумкин;

марказий кўп тармоқли поликлиникалар томонидан — шаҳар (республика) даражасидаги тегишли тиббиёт ташкилотларига йўлланма берилади.

Имтиёзли тоифага кирадиган йўлланма берилган мижозларга бепул тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий-танлов комиссиясининг хулосаси асосида бериладиган ордер расмийлаштирилади.

Зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари мижозларнинг имтиёзли тоифасини бепул тиббий ёрдам олиш учун ўзининг идоравий мансуб тиббиёт муассасаларига йўналтириши мумкин. Имтиёзли тоифага кирадиган мижозларни шифохонага ётқизиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги қарор тиббиёт ташкилотининг тиббий-танлов комиссияси томонидан аниқланади.

Республика даражасидаги психиатрия муассасаларида тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган руҳий ҳолати бузилган шахсларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати туғилганда, улар психиатрия муассасалари томонидан йўлланма асосида тўғридан-тўғри тегишли республика даражасидаги тиббиёт ташкилотларига йўналтирилади.

Тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам:

туман (шаҳар) даражасида (пуллик ташкилотлар, бўлим ва палаталар бундан мустасно) — аҳолининг (мижозларнинг) барча тоифаларига;

вилоят (Тошкент шаҳри) ва республика даражаларида (пуллик ташкилотлар, бўлим ва палаталар бундан мустасно) — мижозларнинг имтиёзли тоифаларига кўрсатилади.

Давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ташқари тиббий ва бошқа ёрдамлар қўшимча ҳисобланади ва мижоз томонидан белгиланган тартибда уларнинг ҳақи тўланади.

Кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида ёки нотўғри қўйилган ташхис ёки тиббиёт ташкилотининг тиббиёт ходимлари ҳаракатлари туфайли юзага келган асоратлар билан боғлиқ қўшимча харажатлар тегишли тиббиёт ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қопланади.

Улашиш: