Ўзбекистон
17.08.2023
1 400

Германия ҳукумати наша етиштириш ва ундан фойдаланишни қисман қонунийлаштириш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербах хабар берган. Вазирнинг сўзларига кўра, бу ташаббус қатор муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. Улар орасида наша истеъмоли кўпайгани, бу борадаги жиноятлар сонининг кўпайиши ҳам бор. Лаутербахга кўра, қонунийлаштириш истеъмолчиларни қора бозордан ҳимоя қилади ва назорат остида тарқатиш соғлиқ учун хавфларни камайтиради. Шу билан бирга, вазир “ҳеч ким қонунни нотўғри тушунмаслиги керак”, деб таъкидлаган. “Нашадан фойдаланиш қонунийлаштирилади. Лекин уни истеъмол қилиш ҳали ҳам хавфли”, — деди Германия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари. Унинг қўшимча қилишича, яқин вақт ичида лойиҳа муҳокама қилиниб, қонун йил охиригача кучга кириши мумкин. Германияда нашадан фойдаланишни қонунийлаштириш лойиҳаси 2022-йил октябрь ойида Европа Комиссиясига тақдим этиш учун тайёрланган. Соғлиқни сақлаш вазири ўшанда бу муаммони 2024 йилда ҳал қилиш мумкинлигини айтган эди. Жорий йилнинг апрель ойида Германия ҳукумати нашани қонунийлаштириш режаларини тақдим этди. Қонун лойиҳасига кўра, 18 ёшга тўлган истеъмолчилар оғирлиги 25 граммгача ва учта ўсимликкача бўлган гиёҳвандлик моддасини сақлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилмайди. Бундан ташқари, наша шахсий истеъмол учун 500 кишигача бўлган махсус уюшмаларда етиштирилиши мумкин. Бундай уюшмалар аъзоларига препаратни биргаликда етиштириш ва уни ўзаро тақсимлаш учун рухсат берилади. Шу билан бирга, тарқатиш кунига 25 грамм ва ойига 50 грамм билан чекланади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ўтган 9 ой ичида қарийб 9 минг кг наркотикнинг ноқонуний айланмаси фош этилган
Божхона қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ахборот берилди.
Ўзбек-тожик давлат чегараси қисмида 90 кг наркотик мусодара қилинди
Сариосиё тумани Чашма қишлоғи ҳудудида 4 дона рюкзакда “героин”, “опий” ва “гашиш” моддалари аниқланган.
Ўзбекистоннинг янги элчиси Германия Президентига ишонч ёрлиғини топширди
Президент қароргоҳида ишонч ёрлиғини топшириш маросими якунида Ўзбекистон байроғи кўтарилган.
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шолснинг икки томонлама музокараларида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.