Ўзбекистон
23.04.2021
1 145

Мунозара сессиясида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти котибиятининг Евроосиё бўлими бошлиғи Уильям Томпсон “Сиёсатни амалга ошириш”ни қўллашда алоҳида мамлакатларнинг ижобий тажрибасини таҳлил қилиш мавзуcида маъруза ўқиди. Уильям Томпсон Марказий Осиёда бизнес учун ҳуқуқий муҳитни яхшилаш, ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш, сиёсатни амалга оширишда муаммоларни ҳал қилиш ҳамда маҳаллий бизнес учун изчил ҳуқуқий муҳитни таъминлаш бўйича баъзи бир тамойиллар ҳақида маърузасида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг Халқаро юристлар ассоциацияси бош котиби Клаудио Виско “Policy implementation”нинг аҳамияти ва уни амалга ошириш механизмлари мавзусидаги фикрларини билдирди. World Justice Project ташкилотининг бош илмий ходими Алехандро Понсе “Адолатга олиб борадиган йўлларни яратиш бўйича сиёсат ишлаб чиқиш ва амалга ошириш” мавзусида гапирди. Кейл университети Шарқий Европа тадқиқотлари маркази раиси Александр Транк “Сиёсатни амалга ошириш” – Германия ва Европа иттифоқи ёндашувлари хусусида маъруза қилди. Жаҳон банки давлат секторини бошқариш бўйича бош мутахассиси Валид Малик “Policy implementation”ни татбиқ қилиш бўйича халқаро тажрибалар ҳақида маълумот бериб ўтди. Шунингдек, форумда Массачутес технологиялар институти профессори Дарон Ажемоглуга сўз берилди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Минскда “Ахборот технологиялари ва ҳуқуқ (Ҳуқуқий ахборотлаштириш — 2021)” мавзусида VII халқаро илмий-амалий конференция иш бошлади
«Адолат» МҲАМ делегацияси вакиллари Минск вилоятида жойлашган ҳудудий ҳуқуқий ахборот маркази фаолияти билан танишди
“Адолат”миллий ҳуқуқий ахборот маркази делегацияси Беларусда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Туркманистон Адолат вазирлиги ўртасида меморандум имзоланди