Ўзбекистон
20.10.2023
1 372

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг вафотидан сўнг асар эълон қилинганидан кейин етмиш йил давомида ҳуқуқий ҳимояга эга бўлади. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, сўз устаси марҳум Ходжимурод Тоджибоевнинг (Хожибой Тоджибоев) муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида унинг вориси Интизор Тоджибоева мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот орқали Адлия вазирлигига мурожаат қилган. Адлия вазирлиги томонидан ҳолат бўйича, қонунчиликда белгиланган тартибда “Р.Р.С.” МЧЖга тегишли бўлган “Н.” радиоканалида текширув ўтказилган ва текширув давомида Х. Тоджибоевнинг хажвиялари муаллифнинг меросхўри бўлган И. Тоджибоеванинг рухсатисиз “Н.” радио эфирларида эшиттирилганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича “Р.Р.С.” МЧЖга қонун ҳужжатлари бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилиб, ҳуқуқбузарлик бартараф этилган. Муаллифлик ҳуқуқи обектларидан муаллиф (унинг вориси) ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома асосида фойдаланилиши лозим. Ҳурматли, муаллифлар, санъат ва ижод аҳли ҳамда уларнинг ворислари, Сизга тегишли бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар бузилиши ҳолати аниқланганда, адлия органларига бевосита ўзингиз ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин!
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.
Муаллифлик ҳуқуқи ва қашшоқлик – улар бир-бирига қандай боғлиқ?
Сўнгги пайтларда муаллифлик ҳуқуқига оид низолар анча кўпайди. Масалан, илгари исталган қўшиқни истаган одам хоҳлаган жойда ижро этиб кетаверар эди. Энди қўшиқ ижрочисидан оғзаки розилик олиб айтилган қўшиқлар устида ҳам судлашувлар бўляпти.
Шоир Беҳзод Фазлиддиннинг аризасига кўра яна бир хонанда жавобгарликка тортилди
Унинг “Оғриқ” номли шеърига нисбатан муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги юзасидан мурожаати адлия бошқармаси томонидан кўриб чиқилган.
Ўзбекистонда 3 йил ичида 2 мингдан ортиқ киши ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган – Адлия вазири ўринбосари
Уларнинг мутлақ катта қисми – 86 фоизида ота-оналик мажбуриятларини бажармаган.
Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларга қарши курашиш тартиби белгиланади
“Тунги вақт” – соат 23:00 дан соат 6:00 га қадар бўлган вақт, “шовқинсиз давр” – иш кунларида соат 23:00 дан соат 7:00 га қадар ҳамда дам олиш ва байрам кунларида соат 21:00 дан соат 8:00 қадар бўлган вақт этиб белгиланади.