Ҳуқуқ
24.01.2024
496
"Декрет" таътилим тугади. Ишга чиқиш учун ариза ёзсам, аввалги 1 ставкалик ўз иш ўрнимда эмас, бошқа иш ўринда ишлашимни айтишяпти. Шу тўғрими?
Меҳнат кодексининг 405-моддасида болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланиши кўрсатилган.
Шунингдек, Кодекснинг 140-моддасида ходимни бошқа ишга доимий ўтказишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилиши белгиланган.
Сизнинг ҳолатингизда агар иш ўрнингиз мавжуд бўлса, иш берувчи розилигингизсиз сизни бошқа ишга ўтказишга ҳақли эмас.
Саволга ҳуқуқшунос Саламат Туремуратов жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди
Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.
Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.
Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади
Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.
Ёнғин хавфсизлиги қоидалари: ҳамма билиши керак бўлган 5 қоида
Вақтинчалик қурилмалар, дўконлар, киосклар ва шу кабиларни бошқа бино ва иншоотлардан камида 15 m масофада ёки ёнғинга қарши деворлар олдига жойлаштириш лозим.