currencies image

12 920,48 UZS

7,79

usd

currencies image

13 436,01 UZS

26,20

eur

currencies image

130,17 UZS

0,51

ru



АсосийЯнгиликларЯкка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги деганда нима тушунилади?

Якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги деганда нима тушунилади?

Ҳуқуқ

calendar

28.12.2024

eye

59

Якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги деганда нима тушунилади?

Фуқаролик кодексининг 26-моддаси якка тартибдаги тадбиркорнинг ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги деб аталади.

Унга кўра, якка тартибдаги тадбиркор кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин.

Якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, агар тегишли талаблар унинг илгариги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан бўлса, белгиланган тартибда суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўрсатилган шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомилларини амалга оширишда унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятлари бўйича кредиторлари ҳам ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, алиментларни ундириш ҳақидаги ўз талабларини, шунингдек шахсий хусусиятга эга бўлган бошқа талабларни қўйишга ҳақли. Мазкур кредиторларнинг улар томонидан шундай тартибда қўйилмаган талаблари тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили тугалланганидан кейин ҳам ўз кучини сақлаб қолади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўрсатилган шахс банкрот деб топилган тақдирда, унинг кредиторларининг талаблари ушбу Кодекснинг 56-моддасида назарда тутилган тартибда қаноатлантирилади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўрсатилган шахсни суд томонидан банкрот деб топишнинг ёки унинг ўзини банкрот деб эълон қилишининг асослари, тартиби ва оқибатлари қонунда белгиланади.

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 668

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


4-декабр 2024, 10:53
2 123

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


2-декабр 2024, 12:51
1 103

Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.


8-декабр 2024, 09:29
978

Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?

Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.